Афғон матбуотида чоп этилган хабарга кўра, сўнгги кунларда, айниқса, мамлакатнинг ички ва шимолий ҳудудларида ўз таъсирини кўрсатган совуқ кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.
Шунга кўра, Бадгисда 4 нафари бола бўлган 5 киши, Ҳирот ва Багланда кўчада яшовчи 9 киши, Хостда 5 киши, Фарёбда 2 киши, Жузжонда 2 киши ва Сар-э Полда 1 киши музлаб ҳалок бўлди.
Бошқа томондан, ҳипотермия туфайли юзлаб одамлар шифохоналарга мурожаат қилган ва ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида камида 4000 бош қорамол ҳам нобуд бўлган, бир неча минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари яроқсиз ҳолга келган.
Совуқ мамлакат аҳолисининг катта қисмига хавф туғдиради, чунки маҳаллий аҳолининг аксарияти уйларини иситиш имкониятига эга эмас.
Афғонистонда иқтисодий инқироз туфайли қишда ўтин ва кўмир сотиб ололмаётган кам таъминланган аҳолининг катта гуруҳи бор.
Бошқа томондан, қишлоқда расмий ҳисоб юритилмагани шунга ўхшаш қурбонлар сони кўпроқ бўлиши эҳтимолини оширади.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли транспортда қийинчиликлар, айниқса қишда, инсонпарварлик ташкилотлари ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам беришни қийинлаштиради.
Аввалроқ БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳафта давомида Афғонистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 35 даража совуқгача тушиши мумкинлигини маълум қилганди.
Save the Children хайрия жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда 18 миллиондан ортиқ бола ва катталар ёки Афғонистон аҳолисининг деярли ярми гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!