$
11974.02 UZS
-20.08
₽
144.58 UZS
-1.21
€
13432.46 UZS
12.26
31° Кечаси 18°

Агар шу кетишда давом этаверсак, узоққа бормасдан ўз тилимиздан айрилиб қоламиз – Қозоқбой Йўлдош

10:39 / 27.01.2022

Xabardor.uz “Интервю” дастурининг навбатдаги меҳмони Ўзбек тилининг жонкуярларидан бири – педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев.
 
– Ассалому алайкум, узтоз. Биз учун вақт ажратганингиз учун катта раҳмат. Суҳбатимиз ҳозирги кундаги ўзбек тилининг аҳамияти ҳақида… 

Адабиётшунос олим сифатида тил масаласи ва зиёли ўзбекнинг бу масала доирасидаги позицияси қандай бўлиши керак деб ўйлайсиз?

– Тилга муносабат бу – аввало, одамнинг ўзига муносабатини белгилайди. У, ҳатто, миллатига муносабати ҳам эмас, ўзига ҳурматни ва ўзига муҳаббатни белгилайдиган омил. Ўзининг тилини билмасдан туриб, Афлотун бўлган тақдирда ҳам у одам ўзи ўйлаган, ўзи ҳисоблаган миллатга мансуб эмас. 
Яна бир нарса, чет тилини, яъни ўзга тилни билишни инсоннинг савиясини кўрсатадиган ягона бир кўрсаткич деб қараш керак эмас. У биринчи навбатда – одамликни, иккинчи навбатда – мутахассисликни ва касбни шакллантиришдан кейинги ўринда турадиган нарса. 

– Аслида ўзбек тилини тарғиб қилиш бу миллатчилик эмаслигини қандай ифодалаш мумкин? 

– Биз жуда узоқ йиллар давомида “миллатчилик” ва “миллатчи” деган сўзлардан қўрқиб яшадик. Чўлпон, Фитрат ва Қодирийлар “мен миллатчи эдим” деб айта оларди. Яъни мен ўз миллатим вакилларини ўқитувчи ёки ишчи десам, буни ҳеч бир ёмон жойи йўқ-ку!  Ўқитувчи – ўқитади, ишчи – ишлайди. Миллатчи эса миллати ва юрти учун курашади. Миллатчи деган сўздан ҳеч ҳам чўчимаслик керак. 

– Сўзлашув жараёнида кўплаб чет тилларидан кириб келган, шу жумладан, рус сўзларини аралаштириб гапирамиз. Қандай қилсак ёки нима қилсак, суҳбатимиз соф ўзбекча янграйди?

– Ҳазрат Навоий шундай айтганлар “Тилга ихтиёрсиз, элга эътиборсиз”. Буни ўнлаб маънолари бор. Шулардан бири, яъни сен оғзингга келганидек ва одамларга ёқадиганидек, тушунарли бўладиганидек гапираверсанг, бу элни менсимадинг дегани. 

Биласизми, нимага халқимизнинг тилига бегона халқларнинг сўзлари бунчалар ёпирилиб кириб келган? Нима сабаб? Буни ҳам бизнинг руҳиятимиздан қидирмоқ керак. Биз кўп йиллар давомида ўзимизга ва ўзимиз орқали тилимизга бироз менсимайроқми-эй, бироз ҳижолат бўлиб, уялиброқ қарайдиган касалга йўлиққанмиз. Бу ўқимаганлигимиздан! Билмаймиз, шуни, билмагандан кейин қўлламаймиз. 

Олимжон Ҳасанов суҳбатлашди


Бу ҳам қизиқ

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
10:11 / 11.11.2026
Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт бан…
13:38 / 09.11.2026
Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026
Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Келгуси йилдан Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастурини амалга ошириш бошланади. Дастур доирасида маҳаллий мутах…
13:35 / 09.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!