Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев электротехника тармоғида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва инвесторлар билан мулоқотда маълум қилди.
Таъкидланишича, жорий йилда учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилган. Мазкур лойиҳа ҳисобига мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага етказилади. Кейинги босқичда эса ушбу кўрсаткични 2030 йилга бориб 500 минг тоннага олиб чиқиш кўзда тутилган.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг мис захиралари 47 миллион тоннани ташкил этади. Давлат раҳбари дунёда йилига 500 минг тонна мис ишлаб чиқарадиган давлатлар саноқли эканини қайд этди.
Шунингдек, мамлакатдаги мис ва критик минераллар захиралари, салоҳиятли ёшлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ҳамкорликка тайёр инвесторлар соҳага 20 йилга мўлжалланган йирик лойиҳаларни жалб этиш учун имконият яратиши таъкидланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!