Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг янги тартибини тасдиқлади. Тартибга кўра, белгиланган муддатда тўланмаган жарималар сабабли автомобиллар жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
Ҳужжатга кўра, йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кун ичида тўланиши шарт. Агар қарор устидан шикоят қилинган ёки протест билдирилган бўлса, тўлов муддати шикоят ёки протест қаноатлантирилмагани ҳақида хабар берилган кундан бошлаб 30 кунни ташкил этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!