Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан жами 80 миллион доллар жалб қилди. Улар орасида Тошкент шаҳридаги “Артикул Азия” ва “Maxcopper”, Тошкент вилоятидаги “Techno Cable Group” ва “Vades Group”, шунингдек, Андижондаги “Андижон кабель” корхоналари бор.
Мазкур тажрибани кенгайтириш ва бошқа ишлаб чиқарувчиларни ҳам халқаро молия бозори билан ишлашга тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.
Маълум қилинишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки саноат корхоналари учун 2–3 миллиард доллар миқдорида молиявий ресурс ажратишга, шунингдек, уларнинг фаолиятини баҳолаш харажатларининг бир қисмини қоплашга тайёр.
Қолган харажатлар, жумладан, халқаро консультантларни жалб қилиш билан боғлиқ сарфлар давлат томонидан қопланади. Бу мақсадда Савдони ривожлантириш компанияси ҳисобидан ҳар бир корхонага 50 минг долларгача компенсация ажратилиши белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!