Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Томонлар савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика, туризм ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиши кутилмоқда.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ҳам режалаштирилган. Ташриф доирасида Байрам Бегай В Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!