Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган VI халқаро Strongmen-баҳодирлар ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Финал босқичида турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчилар куч, чидамлилик ва маҳоратини намойиш этиб, ғолиблик учун кескин кураш олиб борди.
Якуний натижаларга кўра, ўзбекистонлик спортчи Муҳаммадали Тўхтаматов барча синовларни муваффақиятли якунлаб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритди. Янги Зеландия вакили Тиано Дин Рассел Фаапои иккинчи, Литва спортчиси Жокузус Вилиус эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, халқаро турнирда иштирок этган барча баҳодирлар ҳам муносиб тақдирланди.
Хивада бўлиб ўтган мазкур мусобақа нафақат куч ва матонат синови, балки турли мамлакатлар спортчиларини бир майдонга жамлаган халқаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида ҳам эътироф этилди. Турнир миллий спорт анъаналарини тарғиб қилиш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!