Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, спиртли ичимликлар истеъмоли йилига 2,6 миллион кишининг умрига зомин бўлмоқда. Бу дунёдаги барча ўлим ҳолатларининг 4,7 фоизига тенг. Бу кўрсатгич ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Психоактив моддалар қабул қилиш эса 600 минг одамнинг ҳаётдан эрта кўз юмишига сабаб бўлади.
Таҳлилларда келтирилишича, ҳозир Ер юзи аҳолисининг қарийб 400 миллион нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилишдан азият чекмоқда. Шунингдек, улардан 209 миллион нафари спиртли ичимликларга қарам бўлиб қолган. Қайд этилишича, 2019 йилда алкоголь билан боғлиқ ўлимнинг тахминан 1,6 миллиони юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан, 474 мингтаси юрак-қон томир ва 401 мингтаси саратон хасталиклари туфайли содир бўлган.
Аниқланишича, спиртли ичимликлар билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг энг юқори улуши, яъни 13 фоизи 20-39 ёшдаги аҳоли қатламига тўғри келган.
Бундан ташқари, жаҳон бўйича 15-19 ёшли ўсмирларнинг 23,5 фоизи спиртли ичимликлар истеъмол қилувчилардир. Уларнинг катта қисми Европа минтақаси ҳамда Шимолий ва Жанубий Америкада яшайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!