CННнинг хабар беришича, 1 октябрга ўтар кечаси АҚШ ҳукумати расмий равишда ишини тўхтатди. Сабаб – Конгресс ва президент Доналд Трамп ўртасида бюджет бўйича келишмовчилик юзага келгани. Бу сўнгги олти йил ичида биринчи марта бундай ҳолат содир бўлаётгани қайд этилмоқда.
Трамп муаммога демократларни айблаб, уларнинг талаблари соғлиқни сақлаш дастурларига зарар етказишини таъкидлади. Унга кўра, муроса бўлмаса, минглаб давлат хизматчилари ишсиз қолиши мумкин. Демократлар “Обамаcаре” дастури орқали кам таъминланганлар учун қўшимча маблағ ажратилишини истаса, республикачилар вақтинчалик молиялаштиришни фақат ноябргача узайтиришни таклиф қилган эди.
Ҳукумат фаолиятининг тўхташи натижасида бир қанча федерал идора ва агентликлар ишламаяпти. Маълумотларга кўра, 750 минггача ходим вақтинча ишдан бўшатилиши мумкин. Бироқ ҳарбийлар, почта ва ижтимоий дастурлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Сўнгги 50 йил давомида АҚШ Конгресси 21 марта шундай молиявий боши берк кўчага кирган. Энг узоқ давом этгани 2018 йилда бўлиб, ҳукумат 35 кун ишламай қолган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!