Киевнинг Подолск тумани суди Украинанинг тўртинчи президенти Виктор Януковични давлат чегарасидан шахсларни ноқонуний ўтказиш ва дезертирликка ундашда айбдор деб топди. Украина Бош прокуратурасининг хабар беришича, унга сиртдан 15 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Янукович 2014 йил 23 февралда Президент хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ва Россия вакиллари билан тил бириктирган ҳолда, ўзининг яқин атрофидагилар ва давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларидан камида 20 нафарини давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтишда айбланган. Улар Россия ҳарбий вертолётларида дастлаб Краснодар ўлкасига, кейин эса Қримга етказилган ва у ердан денгиз йўли орқали олиб кетилган. Янукович билан бирга давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг бир қисми ҳам Украинадан чиқиб кетган.
Бу Януковичга нисбатан Украина суди томонидан чиқарилган иккинчи ҳукми ҳисобланади. 2019 йил январь ойида у сиртдан давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилиб, 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, 2022 йилда Украина суди Януковичнинг мулкини давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарган.
Маълумот учун, собиқ президент Виктор Янукович Украинадаги “Евромайдан” воқеалари фонида Украинадан қочиб кетган эди. Ҳозирда Янукович Россия ҳудудида яшайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!