Балиқда одам организми учун муҳим бўлган омега-3 ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, уларнинг етишмаслиги турли хил касалликларга олиб келиши мумкин. Организмда омега-3 қанча кўп бўлса, ҳужайраларнинг нафас олиши ва метаболик жараёнлар шунчалик яхшиланади.
Бироқ, балиқ маҳсулотлари нотўғри сақланса, унинг таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари парчаланиши мумкин.
Улар тез оксидланадиган махсус ёғлардир, шунинг учун балиқни тўғри сақлаш керак. Агар сиз балиқ сотиб олмоқчи бўлсангиз, уни янги, музлатилмаган ҳолда олишга ҳаракат қилинг. Балиқни қайта музлатиш, полиетилен пакет ичида сақлаш вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин. Бу ёғлар тезда оксидланиб, заҳарга айланади.
Балиқ пиширишнинг энг яхши усулларидан бири - уни буғда пишириш ҳисобланади. Қовуриш эса маҳсулотнинг фойдалилигини камайтиради. Қишда балиқ билан бирга сариёғ ейишни ҳам унутманг. Кунига ўртача 10 грамм балиқ истеъмоли меъёр ҳисобланади. Бу омега-3 ёғ кислоталарининг иммун тизимига ижобий таъсирини кучайтиришга ёрдам беради. У холестерин нуқтаи назаридан танангизга салбий таъсир кўрсатмайди.
Етарли миқдордаги омега-3 ёғ кислоталари сариёғ билан биргаликда бронхопулмонер иммунитет таъсирини яратади, бу сизни вирусли касалликлардан ҳимоя қилади. Юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Балиқнинг организм учун аҳамияти унинг таркибида омега-3 ёғ кислоталари мавжудлиги билан боғлиқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!