Режиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган "Барон-2" фильмининг трейлери тақдим этилди. Фильмга Иван Архипов продюсерлик қилган.
Фильмда ижодкорлар Фарҳод Маҳмудов, Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова, шунингдек, хорижлик бир нечта санъаткорлар суратга тушган. Улар орасида ўзбек кино мухлисларига "Севги изтироби" сериалидаги Амир образи орқали яхши таниш бўлган Каан Уранжиоғлу ҳам бор.
Фильм Ўзбекистон, Россия, Туркия ва Миср ҳудудида суратга олинган. Унинг биринчи қисми 2016 йилда тақдим этилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!