Денов туманида содир бўлган ёнғин юзасидан Сурхондарё вилояти ФВБ маълумот берди.
Бугун, 7 апрель соат 08:24 да “112” тизимидан Сурхондарё вилояти ФВБга Денов тумани, “Оқтом” МФЙда жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида “КАМАЗ” русумли суюлтирилган (пропан) газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газини қуйиш вақтида сиғимда чақнаш содир бўлиб, натижада ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига 5 та қутқарув бўлинмалари соат 08:39 да ётиб бориб, ёнғин 08:42 да ўраб олинган ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Дастлабки маълумотга кўра, сиғимнинг ёрилиши сабаби махсус автомобилдан пропан газини бўшатиш вақтида технологик жараённинг бузилиши тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбар ходимлари, Денов тумани ИИБ, ССБ, “Ҳудудгазтаъминот” раҳбар ва ходимлари чиқишган ҳамда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!