$
12066.22 UZS
62.2
₽
149.74 UZS
0.94
€
13444.18 UZS
82.51
31° Кечаси 18°

Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

09:20 / 09.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти пойтахтга яқин жойлашгани учун бу ерда яшовчи аҳоли иш ўринлари, даромад ва турмуш шароити ҳам Тошкент шаҳри даражасига муносиб бўлишини кутишини таъкидлади. Шу боис, вилоят тадбиркорлик ва бизнес муҳитини яхшилаш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида намуна бўлиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Сўнгги йилларда ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2024-2025 йилларда вилоят учун 23 та қарор қабул қилиниб, улар доирасида бюджет, банк кредитлари ва хорижий инвестициялар ҳисобидан йирик ресурслар йўналтирилди. Шу даврда 14 та янги саноат зонаси ташкил этилди, 115 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди, 237 та янги экспортчи пайдо бўлди ва 300 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Ўтган бир йил ичида Паркент, Оҳангарон ва Олмалиқда электротехника, металлургия, фармацевтика, тўқимачилик, машинасозлик ва тоғ-конь соҳаларидаги йирик лойиҳалар ишга туширилди. Пойтахт экологиясига салбий таъсир кўрсатаётган 87 та корхона ва янги саноат лойиҳаларини Тошкент вилоятига кўчириш ишлари бошланди, ҳозиргача 15 дан ортиқ тўқимачилик корхонаси кўчиб келди ва 4700 нафар фуқаро ўз яшаш жойида ишли бўлди.

Умуман, 2025 йилда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 7,1 фоизга, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,2 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси 15,2 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 9,8 фоизга ўсди.

2026 йилда вилоят иқтисодиётини 9,1 фоизга, саноатни 8,8 фоизга, хизматларни 17,2 фоизга, қурилиш ишларини 15 фоизга ва қишлоқ хўжалигини 6,6 фоизга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун 6,2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш ва 2,8 миллиард доллар экспортни таъминлаш мўлжалланган.

Бундан буён туманлар салоҳиятини сунъий интеллект ёрдамида таҳлилдан ўтказиб, саноат, инвестиция ва экспорт бўйича янги имкониятларни аниқлаш зарурлиги қайд этилди. Бу ишлар самарасини янада ошириш учун вилоятда “Рақамли тараққиёт – сунъий интеллект маркази”ни очиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Вилоятда саноатни бошқариш бўйича янги тизим жорий этилаётгани, ҳокимнинг саноат масалалари бўйича ўринбосарига инвестиция ва экспортни кўпайтириш, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини ошириш бўйича аниқ самарадорлик кўрсаткичлари белгиланиши айтилди.

Жорий йилда 883 та маҳаллани камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, 84,7 минг аҳолини доимий ишга жойлаштириш, 37 минг норасмий иш ўрнини легаллаштириш ва 13,3 минг ишсиз фуқарони касбга ўқитиш вазифаси қўйилди.

Саноатдаги қўшимча ўсиш манбалари сифатида қатор янги лойиҳалар кўрсатиб ўтилди. Жумладан, Ангрен шаҳрида керамик ва керамогранит плитка ишлаб чиқариш, Янгийўл туманида “Тинчлик” кичик саноат зонаси, Parkent туманида “Паркент Pharm” эркин иқтисодий зонаси, Ўрта Чирчиқ туманида мебелчиликка ихтисослашган кластер, қўзиқорин етиштириш ва ширин маккажўхори ишлаб чиқариш, Янгийўлда туркиялик сармоядор иштирокида балиқчилик мажмуаси, Нурафшон шаҳрида тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилаётгани қайд этилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Қайд этилганидек, чорва ва парранда гўшти етиштириш ҳажми ҳануз пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун етарли эмас. Шу боис, Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш ва озуқа базасини кенгайтириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бу ерда Қўйчилик ва эчкичилик илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиб, 50 минг бош наслли қўй ва эчки олиб келиш режалаштирилган. Оҳангарон ўрмон хўжалиги балансидаги ўрмон билан қопланмаган 60 минг гектар яйловни аукцион орқали ажратиш механизми жорий этилади.

Умуман, 2026 йилда 2,1 триллион сўмлик 78 та чорвачилик лойиҳаси амалга оширилиб, 496 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, 35 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, боғ ва узумзорлар барпо қилиш режалаштирилган.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича Оққўрғон ва Оҳангарон туманларида йилига 30 минг тонна парранда гўшти етиштириш қувватига эга, қиймати 45 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Қайд этилганидек, пиёз ва саримсоқдан гектарига олинаётган даромад ғалладан бир неча ўн баробар юқори. Шунинг учун Оҳангаронда ғалла майдонларини юқори даромадли экинларга босқичма-босқич ўтказиш таклифи маъқулланди.

Қисқа вақт ичида Бўстонлиқдаги “Амирсой” қишки курорт мажмуаси ва “Белдерсой ресорт” маскани халқаро даражадаги туризм марказларига айлангани қайд этилди. Эндиликда шундай лойиҳаларни Паркент, Ғазалкен



														
														Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026

														
														31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026

														
														Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026

														
														Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026

														
														Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026

														
														В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026

09:18 / 30.10.2026

														
														30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026

														
														ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026

														
														Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026
Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026
В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

В “Заковат-Гамбит” турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинла…
09:57 / 30.10.2026

09:18 / 30.10.2026
Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!