$
12006.39 UZS
-28.87
150.44 UZS
-1.02
13765.33 UZS
54.76
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди

15:30 / 09.04.2026

 

Маълумки, Мовароуннаҳрни ягона давлат сифатида бирлаштирган Соҳибқирон Самарқандни пойтахт қилиб, қудратли салтанат барпо қилган. У дунёга машҳур “Темур тузуклари” орқали давлатни бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаган, илм-фан ва маданият ривожига беқиёс ҳисса қўшиб, Иккинчи уйғониш даври Темурийлар Ренессансини бошлаб берган.

Унинг даврида бунёд этилган бебаҳо обидалар бугун ўзбек халқининг миллий ғурури ва ўлмас тарихий мероси сифатида хизмат қилмоқда. Соҳибқироннинг “Адолат ҳар бир ишда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин” деган ҳикматли сўзлари эса бугунги кунда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларда яққол акс этмоқда.

Ушбу улуғ зот таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида жорий йил 5 февраль куни Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳар йили апрель ойида “Амир Темур ойлиги” эълон қилинади ва таълим муассасалари, илмий марказлар ҳамда маҳаллаларда олимлар, ёзувчи ва санъаткорлар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ва маърифий тадбирлар ўтказилади.

Қарор ижроси доирасида дунёдаги машҳур музейларнинг илғор тажрибаси асосида Темурийлар тарихи давлат музейи биноси реконструкция қилинди, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Рақамлаштириш орқали имкониятлари кенгайтирилиб, экспозициялари янгиланди ва хориждаги тўпламлардан харид қилинган экспонатлар билан бойитилди.

Музейнинг биринчи қаватида “Буюк Соҳибқирон – Иккинчи Ренессанс асосчиси” бўлими ташкил этилди. Иккинчи қаватда эса сунъий интеллект ва “ақлли” технологиялар асосида Амир Темур даври ва Темурийлар тарихи билан боғлиқ интерактив экспозициялар жойлаштирилди. Шу билан бирга, 3D форматдаги экспонатлар ва хариталар намойиш қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев музейнинг янгиланган экспозицияси ва ташриф буюрувчилар учун яратилган шароитлар билан танишар экан, аждодлар меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва тарғиб этишнинг нақадар муҳим эканига урғу берди.



														
														Мирободдаги болалар майдончаси ўрнидаги ноқонуний қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Мирободдаги болалар майдончаси ўрнидаги ноқонуний қурилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 30 июль куни Миробод туманида болалар майдончаси ва спорт ўйингоҳлари ўрнида амалга оширилган қурилиш ишлари ў…
17:59 / 01.08.2026

														
														Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

Жорий йилнинг 31 июль куни Юнусобод туманида болалар майдончалари ва спорт ўйингоҳлари ҳудудларидаги қурилиш ҳолатлари ўрган…
17:48 / 01.08.2026

														
														Фарғонада “Инсон” маркази ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Фарғонада “Инсон” маркази ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Ижтимоий ҳимоя агентлиги бунга муносабат билдирди.
17:38 / 01.08.2026

														
														Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023-й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар ари…
10:28 / 01.08.2026

														
														Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги доирасида масъулларга устувор вазифалар белгиланди

Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги доирасида масъулларга устувор вазифалар белгиланди

Кеча, 31 август куни Шайхонтоҳур туманидаги Алишер Навоий киносаройида "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида …
08:25 / 01.08.2026

														
														Тошкентда “Энергетика хавфсизлиги ойлиги”: 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда “Энергетика хавфсизлиги ойлиги”: 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда энергияни беҳуда сарфлаш ва ундан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича кенг кўламли тадбирларга старт берилди.
22:47 / 31.07.2026

														
														1 август кунги об-ҳаво маълумоти

1 август кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26…
17:49 / 31.07.2026

														
														Дуров Россиянинг айбловларига жавоб қайтарди

Дуров Россиянинг айбловларига жавоб қайтарди

Telegram асосчиси Павел Дуров Россия томонидан “террорчи ва экстремистлар” рўйхатига киритилгани ҳамда унга террорчилик фаол…
09:47 / 31.07.2026

														
														Носир ал-Хелаифи ФИФА президентлигига номзод сифатида муҳокама қилинмоқда

Носир ал-Хелаифи ФИФА президентлигига номзод сифатида муҳокама қилинмоқда

Европа футбол доираларида Франциянинг ПСЖ клуби президенти Носир ал-Хелаифини ФИФА президентлиги учун эҳтимолий номзод сифат…
09:31 / 31.07.2026

														
														1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 августдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор янги тартиб ва имтиёзлар кучга киради.
09:27 / 31.07.2026

Бу ҳам қизиқ

1 август кунги об-ҳаво маълумоти

1 август кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26…
17:49 / 31.07.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар

Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари…
16:02 / 31.07.2026
"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

"Бунёдкор" клубига 5 миллиард сўм ажратилди

Қайд этилишича, маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сонли "Спорт соҳасини молиялаштири…
18:08 / 01.08.2026
Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф этилди

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф этилди

Ўзбекистон фуқаролари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай халқаро аэропортида хизмат кўрсатиш соҳасига ишга таклиф этилмоқд…
17:19 / 29.07.2026
Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Бугундан талабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023-й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар ари…
10:28 / 01.08.2026
Намангандаги яширин омборхонадан 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Намангандаги яширин омборхонадан 1,4 млрд сўмлик ноқонуний дорилар топилди

Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида қиймати қарийб 1,4 миллиард сўм бўлган ноқонуний дори воситалари сақланаётгани аниқл…
09:54 / 31.07.2026
1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1 августдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор янги тартиб ва имтиёзлар кучга киради.
09:27 / 31.07.2026
Бугун, 31 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 31 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

31-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ30 июль соат 20:00 дан 31 июль соат 20:00 гача
17:37 / 30.07.2026
Бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификат бериш тартиби тасдиқланди

Бошланғич синф ўқитувчиларига миллий сертификат бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тасдиқланди…
15:29 / 30.07.2026
Ногиронлик нафақасига чиқаришни ваъда қилган шифокорлар фош этилди

Ногиронлик нафақасига чиқаришни ваъда қилган шифокорлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман соғл…
11:54 / 30.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!