Кеча, 15 октябрь куни БАА устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.
“Оғирроқ ўйин бўлди. ЖЧ саралашида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Кўп вазиятлар яратяпмиз, аммо вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Муҳими, уч очкони қўлга киритдик. Мухлисларга раҳмат айтаман, бизни қўллаб-қувватлашда давом этинглар. Биз Жаҳон чемпионатига чиқамиз”, – деди у.
Шунингдек, терма жамоа етакчиси мухлисларнинг танқидларига ҳам жавоб берди.
“Форслар дунё рейтингида 20-ўринда, биз эса 61-ўриндамиз. Улар бир киши кам бўлиб қолди тўғри, аммо бу Эрон. Ўйин сўнгида Эрон пенальти ишлаган бўлиши мумкин, аммо улар қизил карточкага қадар ҳам дарвозамизга гол ура олишмади.
Эрон ҳар доим мундиалда иштирок этган жамоа. Биз ҳам вазиятлар яратдик, Эрон ҳам сўнгги дақиқаларда хавфли вазиятларга эга бўлди. Сўнгги уч учрашувда Эрон бизни мағлуб эта олдими? Ҳозирги вақтда бизни кўпчилик “мазмунсиз” ўйин деб танқид қилишмоқда.
Бироқ биз авваллари жуда қизиқарли ва ёрқин футбол намойиш этиб, мундиалсиз қолиб кетганмиз. Футболчи сифатида журналистлар терма жамоани фақатгина танқид қилишаётгандек туюлмоқда. Биз фақатгина натижа учун ўйнаяпмиз.
Менинг фаолиятимдаги энг аламли ўйинлар бу меҳмондаги Саудияга қарши йирик ҳисобдаги мағлуб бўлган ўйинимиз ва 2017 йилдаги Жанубий Кореяга қарши голсиз дуранг. Икки баҳсдан сўнг ҳам биз Жаҳон чемпионатисиз қолиб кетгандек.
Биз Эронни қочириб юбормаяпмиз. Муҳими шу. Биз айни вақтда гуруҳда етакчимиз. Илтимос, ушбу натижаларимизни ҳам қадрлайлик”, – деди Шукуров.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 10 очко тўплаган ҳолда Эрон билан “қўшҳокимлик” қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!