Болалар омбудсманига Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи И.К. (эркак)дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатида 2016 йилда туғилган вояга етмаган ўғли Я.К. Тошкент шаҳридаги Миробод тумани МТТ тарбияланувчиси эканлиги, 2022 йилда тарбиячи ўғлига қизлар кийимини кийдириб, лаб ва юзларини бўяб, аёллар рақсини ижро эттиргани, бу билан ўғлининг шаъни ва қадр-қимматини камситгани, бундай саҳна кўринишлари ҳақида уни ота сифатида огоҳлантирмай, рухсатини олишмагани, бу воқеадан эса “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали унга келган фото ва видео тасвирлардан хабар топганлигини билдириб, боласининг бузилган ҳуқуқлари тикланишида ёрдам сўраган.
Шундан сўнг, болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Я.К. қатнашган тадбирда саҳна кўринишини ташкиллаштирган тарбиячи Х.Қ. эканлиги ва болага оид бу саҳна хусусиятлари юзасидан отадан рухсат олмагани аниқланиб, тарбиячига нисбатан Меҳнат Кодексининг 157-моддаси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!