Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг шериклари қўлга олинди. Жиноят иши бўйича жами 9 нафар шахс судланди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бош консультанти Азиз Обидов маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, маҳкумга колония раҳбари томонидан уяли телефон олиб кириш ва гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиш имконияти яратилган. Шундан сўнг у озодликдаги ёрдамчилари орқали наркотик моддаларни буюртмачиларга етказиб беришни йўлга қўйган.
Тезкор тадбирлар давомида жиноий гуруҳга алоқадор 9 нафар шахс қўлга олинган. Жиноят иши Чилонзор туман жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра, гуруҳ раҳбари Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилган. У ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияда ўташи белгиланган. Гуруҳнинг яна олти нафар эркак аъзосига 10 йилдан 14 йилгача қамоқ жазоси тайинланган.
Гуруҳ таркибидаги икки нафар аёл ҳам судланган. Улардан бири 8 йил 6 ойга, иккинчиси эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилган. Биринчи аёлга жазони ўташ жойида гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чораси ҳам белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!