Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари ички талабни қоплаш учун етарли. Шунга қарамай, маҳсулот сифати ва бренд билан боғлиқ камчиликлар сабаб йиллик импорт ҳажми 780 миллион долларга етмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг қурилиш материаллари саноатига оид йиғилишида маълум қилинди.
Хусусан, мамлакатда керамик плита ишлаб чиқариш қуввати ички талабдан уч баравар юқори бўлса-да, йирик ўлчамли плиталар импортига ҳар йили 25 миллион доллар сарфланмоқда.
Шунингдек, лок-бўёқ, гулқоғоз ва энергия тежамкор ойна каби саккиз турдаги тайёр маҳсулот импорти 280 миллион долларни ташкил этмоқда.
Йиғилишда Туркиянинг “Betek” компанияси билан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 миллион долларлик лок-бўёқ заводи қурилиши бошлангани маълум қилинди.
Давлат раҳбари ҳокимларга истеъмолчилар талабини ва халқаро брендлар имкониятларини чуқур ўрганиш, маҳсулот сифати ҳамда рақобатбардошлигини оширишга қаратилган янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!