Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу масалалар Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалигида органик минерал ўғитлар ва техника ишлаб чиқариш, замонавий иссиқхоналар қуриш, боғдорчилик, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда совиткич омборларини барпо этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш таклиф қилинди.
Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва уларни йирик чакана савдо тармоқлари орқали истеъмолчига етказиб беришгача бўлган ягона қиймат занжирини шакллантириш масаласи кўтарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев туркиялик инвесторларни Янги Тошкент қурилиши ва мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларида фаол иштирок этишга чақирди. Хусусан, янги шаҳарда савдо ва турар жой мажмуалари, меҳмонхоналар, таълим ҳамда тиббиёт муассасаларини қуриш бўйича ҳамкорлик таклиф этилди.
Транспорт соҳасида эса пулли автомобиль йўллари, аэропортлар ва логистика марказларини ривожлантириш истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!