Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлар учун бюрократик тўсиқларни камайтириш ишлари давом эттирилишини таъкидлади.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, махсус иқтисодий зоналарда инвестиция ҳажми ва белгиланган шартларга қараб, инвесторлар учун 3 йилдан 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилмоқда. Йирик инвесторларга тайёр ишлаб чиқариш бинолари, ер майдонлари ҳамда зарур муҳандислик инфратузилмаси ҳам ажратилмоқда.
Бунга мисол сифатида Тошкент вилоятида ташкил этилган 100 гектарлик «Остим» саноат зонаси келтирилди. Ҳозирда ушбу ҳудудни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Президент мазкур тажрибани мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этишга тайёрлигини билдирди.
Йиғилиш якунида Туркия компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонда фаолият юритиш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, амалга оширилаётган лойиҳалари, келгусидаги режалари ва таклифлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!