Бухорода ўтказилган медиа ҳафталик давомида иштирокчилар аудиторияни ҳис қилиш, тезкорлик ва аниқликни уйғунлаштириш ҳамда ўз позициясини аниқ белгилаш бўйича тажриба алмашди.
Ҳафталикда креатив ёндашув, тренд ортидан қувмасдан уни яратишга интилиш, шунингдек сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, бу майдонда контентнинг ўзи эмас, балки унинг ортидаги фикр, позиция ва ёндашув муҳим экани яна бир бор намоён бўлди.
Медиа ҳафталик доирасида 53 нафар матбуот котиби ва ахборот хизмати ходимлари, 19 нафар ТВ соҳаси вакиллари, 15 та газета ва интернет ОАВ вакиллари, 14 нафар блогер, 80 дан ортиқ мобилограф, 80 дан ортиқ СММ мутахассиси ҳамда 200 нафар контент яратишга қизиқувчи ёшлар иштирок этди.
Якуний медиа форумда эса 700 дан ортиқ қатнашчи жамланди. Умумий ҳисобда ҳафталик 800 нафардан ортиқ иштирокчини қамраб олди.
Маълум қилинишича, медиа ҳафталикнинг навбатдаги босқичи 18–22 май кунлари Фарғона ва Наманган вилоятларида давом этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!