Эрон ҳукумати АҚШ билан навбатдаги музокаралар ўтказиш бўйича ҳозирча келишувга эришмаганини маълум қилди. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари, жумладан Tasnim агентлиги хабар берди.
Хабарларга кўра, Теҳрон музокаралар давом этиши учун асосий шарт сифатида АҚШ томонидан қўйилаётган “ортиқча талаблар”дан воз кечилишини талаб қилмоқда.
Аввалроқ Axios нашри АҚШ ва Эрон ўртасидаги иккинчи раунд музокаралари яқин кунларда Исламабодда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп музокаралар натижасида тез фурсатда келишувга эришилиши мумкинлигини билдирган.
Tasnim агентлигининг маълум қилишича, Эрон томони АҚШнинг қатъий позицияси ва қўшимча талаблари сабабли ҳозирча янги музокаралар раундини маъқулламаган.
Манбаларга кўра, Теҳрон музокаралар самарасиз бўлса, уларни давом эттиришни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобламоқда.
Ҳозирда томонлар ўртасида янги учрашувни ташкил этиш бўйича воситачилар орқали музокаралар давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!