Ер майдони қайтариб олинганидан кейин кўплаб фермер хўжаликлари юридик жиҳатдан тугатилмагани сабабли, уларга солиқ ҳисоботлари топширилмаган деб баҳоланиб, автоматик жарималар ҳисобланмоқда.
Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда фермерлар билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, кўпчилик фермерлар ер участкаси қайтариб олингандан сўнг хўжалик фаолияти ҳам автоматик тугайди деб ҳисоблайди. Бироқ амалдаги қонунчиликка кўра, бу юридик шахс фаолияти якунланганини англатмайди.
Фермер хўжалигини тугатиш алоҳида тартиб асосида амалга оширилади. Агар хўжалик давлат рўйхатидан чиқарилмаса, у расман фаол субъект сифатида сақланиб қолади.
Натижада эса солиқ органлари томонидан ҳисобот топширилмаган деб баҳоланиб, фермер хўжаликларига автоматик равишда жарималар қўлланмоқда. Айрим фермерлар эса қарздорлик юзага келганидан кейингина бу ҳақда хабар топаётгани айтилмоқда.
Муаммони ҳал қилиш учун фермерларни автоматик хабардор қилиш, тугатиш жараёнини соддалаштириш ва асоссиз жарималарни қайта кўриб чиқиш таклиф этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!