Париж апелляция суди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга нисбатан журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан суд терговини бошлади.
Маълум қилинишича, тергов қийноқлар ва мажбурий бедарак йўқолиш ҳолатлари бўйича олиб борилади. Бу қарор Франция прокуратурасининг узоқ йиллик қаршилигидан сўнг қабул қилинган.
The Washington Post журналисти Жамол Қошиқчи 2018 йилда Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилган эди. Туркия прокуратурасига кўра, журналист бўғиб ўлдирилган, жасади бўлакларга бўлинган ва йўқ қилинган.
АҚШ разведка хизматлари ушбу қотиллик операциясини Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон маъқуллаган деб ҳисоблайди. Саудия томони эса буни рад этиб келмоқда.
Қошиқчининг ўлдирилиши халқаро миқёсда катта резонанс уйғотган ва Саудия Арабистонига нисбатан кескин танқидларга сабаб бўлган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!