Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Амир Темур кўчасида юз берган. 2003 йилда туғилган ҳайдовчи мотоцикл бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган қизни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда қиз икки оёғидан айрилгани айтилмоқда. Расмий идоралар бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни ҳам айнан шу кўчада икки нафар бола автомобил уриб кетиши оқибатида жабрланган, улардан бири вафот этган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!