Каспий денгизи қирғоқларида яна тюленларнинг оммавий нобуд бўлиши ҳолати қайд этилди. “Лада.кз” хабарига кўра, Манғистов вилоятининг Тупқараған туманида 191 та тюлень жасади аниқланган.
тюлень балиқчилик инспекцияси раҳбари Қонарбай Бозорбоевнинг айтишича, дастлабки тахминларга кўра, сўнгги 2–3 кун давом этган шимоли-ғарбий шамол ҳайвонларни қирғоққа чиқариб юборган бўлиши мумкин.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида мутахассислар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Экология департаменти ходимлари сув ва тупроқдан намуналар олган.
Бундан ташқари, Гидробиология ва экология институти олимлари ҳам тадқиқотларга жалб этилиб, тюленларнинг тишлари, тирноқлари ва ички аъзоларидан намуналар асосида ўлим сабабини батафсил ўрганмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!