$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
30° Кечаси 17°

“Буюк диктатор”, “Нью-Йоркдаги қирол” ва “Рампа олови”. Чарли Чаплин иштирокидаги энг яхши филмлар (2-қисм)

12:03 / 17.04.2022

Классик кино ва овозсиз филмларга қизиқмайдиганлар ҳам, шубҳасиз, ғалати юриш ва ғаройиб шляпага эга қаҳрамонни яхши танишади. Буюк актёр ва режиссёр Чарли Чаплин комедияни ҳақиқий санъатга айлантира олган. Унинг кулгили қиёфалари кўпинча драма ва кўзни ёшлантирувчи саҳналар билан уйғунлаштирган.

Она ватани – Буюк Британиядан Америка Қўшма Штатларига келган Чаплин тез орада кино оламига кирди ва дунёга машҳур образни яратди. Трамп образи – бу қарама-қаршиликларнинг ёрқин намунасидир. Унинг кенг почали шим ва этиклари бор, лекин жуда тор палто ва кичкина шляпа кийиб юради. Доимо кир ва тартибсиз юрса-да, ўзини ақлли тутади. У – ҳазилкаш ва хотинбоз, лекин шу билан бирга уятчан ва таъсирчан.

Қаҳрамонимизнинг фаолияти қисқа метражли филмларда кичик актёр сифатида бошланган, кейин эса кино тарихидаги энг буюк муаллифлардан бирига айланган Чаплиннинг ҳаётини мукаммал акс эттирган. Унинг ўзи сценарийлар ёзган, филм суратга олган ва продюсерлик қилган ҳамда уларда бош ролни ўйнаган.

1. “Modern times” – “Замонавий давр”

Ишлаб чиқарилган йили: 1936 йил. АҚШ.
Жанр: Оилавий комедия, драма.
Давомийлиги: 87 дақиқа.

Ушбу филмда Чаплиннинг қаҳрамони заводда ишлайди, лекин оғир меҳнат юки уни асабий тушкунликка олиб келади. Психиатрия шифохонасида даволангач, унинг ҳаёти пастга қараб кетади. Кейинчалик қамоққа тушади ва озодликка чиққач, нима қилишни билмай сарсон бўлади. Кўп ўтмай ўзи каби камбағал бир қизни учратади. Улар биргаликда қийинчиликларни енгишлари керак.

Чаплин яна муҳим ижтимоий мавзуларда гапириб, Буюк депрессия давридаги қуйи табақалар ҳаётини кўрсатди. Унинг характери учун қамоқда бўлиш осонроқ, чунки механизациялашган дунёда унга мос келадиган касб йўқ. Асл ғояга кўра, филм афишасининг якуни маъюс кўринади: Чаплин яна касалхонага тушади ва қиз роҳибанинг ёнига боради. Бироқ, Чарли финалга оптимизм қўшиб, қаҳрамонларига имконият беришга қарор қилган.

Дастлаб у овозли филм суратга олмоқчи бўлган, аммо Чаплинниг абадий қаҳрамони қачондир экранда гапиришини тасаввур ҳам қила олмасди – унинг тили пантомима эди. Ва шунга қарамай, филм охирида сиз унинг овозини эшитишингиз мумкин: Чаплин ресторан саҳнасида қўшиқ айтади. Тўғри, у матнни унутиб қўяди, бунинг ўрнига гўёки чет тилидаги маъносиз гаплар эшитилади. Шундай қилиб, таниқли қаҳрамоннинг биринчи сўзлари қаҳрамон билан видолашувга айланди – кейинчалик Чаплин бу тасвирдан узоқлашади.

2. “The Great Dictator” – “Буюк диктатор”

Ишлаб чиқарилган йили: 1940 йил. АҚШ.
Жанр: Комедия, сатира, драма.
Давомийлиги: 125 дақиқа.

Ушбу филмда хаёлий Томания давлатидан бўлган яҳудий сартарош урушда жароҳат олади ва хотирасини йўқотиб, узоқ вақт касалхонада ётади. Бу вақт ичида яҳудийларни ёмон кўрадиган ва айни пайтда бош қаҳрамонга жуда ўхшаш диктатор Аденоид Хинкел ҳокимиятга келади. Хинкел бутун дунёни забт этишни хоҳлайди, бироқ бу вақтда сартарош одатдаги ҳаётга қайтишга ҳам ҳаракат қилади.

Бу орқали Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин ҳам Чарли Чаплин Гитлерни киноя қилган филмни ўйлаб топди. Бунга Чаплин қаҳрамони тасвирининг нацистлар раҳбари қиёфаси билан ўхшашлиги сабаб бўлган. Чаплин, шунингдек, Европада яҳудийларга нисбатан таъқиблар кучайганидан жуда хавотирда бўлган. Натижада у ўзининг илк овозли филмини яратди, унда “бродяга” образи деярли ўтмишда қолиб кетди, ижтимоий-сиёсий муаммолар биринчи ўринга чиқа бошлади.

Ўша пайтда Қўшма Штатлар ҳали ҳам Германия билан бетарафликни сақлаб қолаётган эди ва шунинг учун филм умуман тарқалмайди, деган қўрқув бўлган. 

1941 йилда “Буюк диктатор” бир вақтнинг ўзида бешта номинация бўйича Оскарга номзод бўлди. Жумладан, “Энг яхши филм”, “Энг яхши сценарий” ва “Энг яхши эркак роли”.

3. “Monsieur Verdoux” – “Жаноб Верду”

Ишлаб чиқарилган йили: 1947 йил. АҚШ.
Жанр: Комедия, драма, жиноят.
Давомийлиги: 124 дақиқа.

Ўттизинчи йилларда Анри Верду Парижда ишлаган. Буюк депрессия даврида у ишдан ва барча жамғармаларидан айрилади. Энди у ногирон хотини ҳамда ўғлини боқиш учун фирибгар ва қотилга айланиб, ёлғиз аёлларнинг бойлигини эгаллаб олади.

Ушбу филм ғоясини Чарли Чаплинга яна бир буюк режиссёр Орсон Уеллс берган. Аммо Чаплин сюжетни қайта кўриб чиқади ва картина охирида унга керакли ахлоқни бериб, янги қаҳрамонни тақдим этади.

Бу ерда у “бродяга” образидан бутунлай воз кечди ва қора юмор билан тўлдирилган филм яратди. Тажриба муваффақиятли ўтганига қарамай, картина кассада муваффақияцизликка учради. Сюжет ёки суратга олиш туфайли эмас. Айнан шу вақтда бутун мамлакат Чаплиннинг сиёсий мойиллиги, унинг никоҳдан ташқари муносабатлари ва солиқлар билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилди. Жамият ва танқидчилар унга қарши бўлиб қолган эди.

4. “Limelight” – “Рампа олови”

Ишлаб чиқарилган йили: 1952 йил. АҚШ.
Жанр: Мусиқий драма, мелодрама.
Давомийлиги: 137 дақиқа.

Муваффаққиятсизликлардан сўнг Чарли Чаплин ўзининг сўнгги филмини суратга олиш ҳақида ўйлай бошлади. Шунинг учун филмлари асосан автобиографик йўсинда бўла бошлади.

Филмда 1914 йил – Чаплиннинг ўзи Англияда мусиқа залида ижрочи сифатида эндигина иш бошлаган давр воқеалари акс эттирилган. Қаҳрамоннинг раққоса билан муносабати кўп жиҳатдан Чарли ва Уна О’Нилроманига ўхшайди. Саҳнада қўшиқ ижро этаётган Калверо (бош қаҳрамон) кўп жиҳатдан машҳур “бродяга”га ўхшайди. Бош қаҳрамон образи, Чаплиннинг сўзларига кўра, кекса комедиячи Френк Тинни кўрганидан кейин пайдо бўлган бўлса-да, йиллар давомида у томошабинлар билан мулоқот қилиш қулайлигини йўқотди ва унинг чиқишлари ҳар сафар ёмонроқ кўрина бошлади.

Чаплин деярли барча фарзандлари ва яқин қариндошларини филмдаги кичик ролларга таклиф қилган. У Эдна Пурвианcе ва афсонавий комедиячи Бастер Китон билан узоқ йиллик ҳамкорликда рол ижро этган.

Аммо филм АҚШда суратга олинган бўлса-да, у фақат Европада чиқарилган. Штатларда картина коммунистларга нисбатан ҳамдардлик гумонлари ва шахсий ҳаётнинг оммавий муҳокамаси туфайли кўрсатилмаган. Режиссёр Лондонда кино примерага борганида, унга АҚШга кириш тақиқланган. Америкада эса 20 йилдан кейин кўрсатила бошлади.

10. “A King in New York” – “Нью-Йоркдаги қирол”

Ишлаб чиқарилган йили: 1957 йил. Буюк Британия.
Жанр: Комедия, драма.
Давомийлиги: 110 дақиқа.

Эстровия мамлакати Шадав исмли қироли атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш лойиҳаси мамлакатнинг бошқа ҳукмрон доираларига мос келмаганидан кейин Нью-Йоркка қочиб кетди. У Қўшма Штатларга қойил қолади, лекин тез орада ота-онаси коммунист бўлган, Конгрессни ҳақорат қилгани учун икки йилга қамалган бола –Руперт билан учрашади. Шунда Шадавнинг “озодлик юрти” ҳақидаги иллюзиялари бузилади.

Чарли Чаплин АҚШдан кўчиб кетгач, ўзининг ватани Буюк Британияда биринчи филмни суратга олди. Буюк режиссёр яна шахсий мавзуларга мурожаат қилди – у штатлар аҳолиси ҳаётидаги иллюзиялар йўқ қилиш ҳақида ўйлай бошлади. Бироқ, анъанавий қаҳрамони ўтмишда қолиб кетганини ва актёр Чаплин ҳар қандай ролни ижро этишга қодир эканлигини кўрсатди.

Бу унинг бош ролни ўйнаган энг охирги филми. Кейинчалик Чаплин "Гонконглик графиня" филмини ҳам суратга олди, аммо унда оддий эпизоддп пайдо бўлган холос.

Ижодини индамас дарбадар қаҳрамонни гавдалантириш билан бошлаган, бироқ “Оскар” мукофотига лойиқ кўрилмаган Чарли Спенсер Чаплин 1977 йил (88 ёш) Швейцарияда вафот этган.


Санъат


														
														65 нафар санъаткорга чора кўрилди

65 нафар санъаткорга чора кўрилди

Бу ҳақда “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси матбуот хизмати маълум қилди.
15:00 / 19.07.2024

														
														Қозоғистонлик қўшиқчи Қайрат Нуртас самолётдаги безорилик учун 15 суткага қамалди

Қозоғистонлик қўшиқчи Қайрат Нуртас самолётдаги безорилик учун 15 суткага қамалди

Иш материалларида айтилишича, хонанда Олмаотадан Остонага учаётган самолётда жанжал қилган.
16:10 / 05.07.2024

														
														Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

Жон Хамм катта кинодаги ютуқларидан олдин сериалларни суратга олишда ишлаган, лекин актёр сифатида эмас
12:23 / 30.06.2024

														
														Креатив фикрлаш ортидан ишланган санъат асарлари

Креатив фикрлаш ортидан ишланган санъат асарлари

Шундай ноодатий ёндашувга эга бўлган тасвирларни улашамиз.
12:32 / 21.06.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат суратлар

Дунёдаги энг қиммат суратлар

Питер Ликнинг "Пҳантом" асари 6,5 миллион долларга баҳоланиб янги жаҳон рекордини ўрнатиб, санъат тарихига кирди.
17:19 / 20.06.2024

														
														“Осеan Art 2023” танловида ғолиб бўлган фотосуратлар эълон қилинди

“Осеan Art 2023” танловида ғолиб бўлган фотосуратлар эълон қилинди

Ўтган йилги "Осean Аrt" танлови ғолибларининг ажойиб сув ости фотосуратларини кўриб заврланиш мумкин.
12:26 / 28.01.2024

														
														Актёр бўйдоқларга маслаҳат берди

Актёр бўйдоқларга маслаҳат берди

Ҳамда ўзининг ҳаётий тажрибалари ва хулосаларини мухлислари билан бўлишди.
12:12 / 20.01.2024

														
														2024 йилда урфга кирадиган 9 та ранг

2024 йилда урфга кирадиган 9 та ранг

Сизга Пантоне модолар уйи тақдим қилган рўйхат бўйича ёзги мавсум учун танловларни амалга оширишга ёрдам берамиз.
17:57 / 17.01.2024

														
														Дунёдаги энг машҳур беш музей

Дунёдаги энг машҳур беш музей

Дунё тан олган энг кўҳна беш музей ҳақда маълумот берамиз.
12:37 / 17.01.2024

														
														Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра вазирлиги билан келишув имзоланди

Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра вазирлиги билан келишув имзоланди

Ҳаж ва умра вазири сўнгги йилларда Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришаётгани ва жадал тараққий этаётганини таъкидлади.
16:14 / 08.01.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратон касаллигига қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмат…
21:02 / 09.05.2025
Марказий банк сохта маълумот тарқатувчилардан огоҳлантирди

Марказий банк сохта маълумот тарқатувчилардан огоҳлантирди

Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.
12:19 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон марказий банки маълумотларига кўра, май ойи бошида республиканинг олтин-валюта захиралари 49,2 миллиард доллардан…
18:47 / 09.05.2025
Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонда 2025 йил апрель ойида сайёҳлар сони бўйича рекорд қайд этилди. Бир ой ичида бир миллиондан ортиқ чет элликлар м…
09:06 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!