$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
30° Кечаси 17°

Чарли Чаплин иштирокидаги энг яхши филмлар (1-қисм)

19:20 / 16.04.2022

Классик кино ва овозсиз филмларга қизиқмайдиганлар ҳам, шубҳасиз, ғалати юриш ва ғаройиб шляпага эга қаҳрамонни яхши танишади. Буюк актёр ва режиссёр Чарли Чаплин комедияни ҳақиқий санъатга айлантира олган ва унинг кулгили қиёфалари кўпинча драма ва кўзни ёшлантирувчи саҳналар билан уйғунлаштирган.

Она ватани – Буюк Британиядан Америка Қўшма Штатларига келган Чаплин тез орада кино оламига кирди ва дунёга машҳур образни яратди. Трамп образи – бу қарама-қаршиликларнинг ёрқин намунасидир. Унинг кенг почали шим ва этиклари бор, лекин жуда тор палто ва кичкина шляпа кийиб юради. Доимо кир ва тартибсиз юрса-да, ўзини ақлли тутади. У ҳазилкаш ва хотинбоз, лекин шу билан бирга уятчан ва таъсирчан.

Қаҳрамонимизнинг фаолияти қисқа метражли филмларда кичик актёр сифатида бошланган, кейин эса кино тарихидаги энг буюк муаллифлардан бирига айланган Чаплиннинг ҳаётини мукаммал акс эттирган. Унинг ўзи сценарийлар ёзган, филм суратга олган ва продюсерлик қилган ҳамда уларда бош ролни ўйнаган.

1. “The kid” – “Болакай”

Ишлаб чиқарилган йили: 1921 йил, АҚШ
Жанр: Оилавий комедия, драма.
Давомийлиги: 68 дақиқа.

Камбағал, ёлғиз она фарзандини бой ота-она яхши ҳаёт билан таъминлай олади, деган умидда чақалоғини қимматбаҳо машинада қолдиради. Аммо автомобил ўғирланади ва чақалоқни ахлатга ташлаб кетишади. У ерда бир ночор одам (Чаплин) уни топиб олади ва бошқа чора тополмай уни асраб олади.

Беш йил ўтгач, улар ҳақиқий оила каби яшайдилар, аммо иккиси ҳам ҳалол йўл билан пул топишмайди. Тез орада улар ажралишга қарор қилишади.

Қисқа ҳикояларда “бродяга” образини синаб кўрган Чаплин ўзининг тўлақонли филмини яратмоқчи бўлади, унда кулгили эпизодлар таъсирли лаҳзалар билан бирга келиши керак эди. Бунинг учун у отаси билан эстрада шоусида ўйнаган ёш актёр Жеки Куган образини кашф қилди. Ва тўсатдан бу дует бутун Американинг севимлисига айланди. Филм баннери сабаб кассалар одамлар билан тўлиб кетди, бу Чаплин учун кино оламига йўл очди.

2. “The Piligrim” – “Дарбадар”

Ишлаб чиқарилган йили: 1923 йил, АҚШ
Жанр: Комедия.
Давомийлиги: 47 дақиқа.

Қаҳрамон қамоқдан қочиб, руҳоний қиёфасини олади. Тасодифий поездни танлаб, Техас шаҳрига боради, у ерликлар янги руҳонийни кутаётган эди. У биринчи хизматни ўтказади, лекин аста-секин янги ҳаёт бошлаш имкониятига эга эканлигини тушунади.

Бу Чаплиннинг сўнгги қисқа метражли филми бўлиб, шундан сўнг, у ўз студиясида филмлар суратга олишни бошлаган. “Дарбадар” эса қаҳрамоннинг оддий ўғриликдан ҳалол инсонгача бўлган йўлини кўрсатувчи ҳақиқий дурдона асар экани бутун дунёда эътироф этилган.

Худди шу 1923 йилда Чаплин ўзига хос бўлмаган “Париж” психологик драмасини суратга олишга қарор қилди. Кўпчилик томошабинлар буни қабул қила олмади, чунки улар Чаплиндан фақат “бродяга” образини кутишган. 

3 “The Gold Rush” – “Олтин васвасаси”

Ишлаб чиқарилган йили: 1925 йил, АҚШ
Жанр: Комедия, саргузашт
Давомийлиги: 95 дақиқа.

Ушбу комедияда Чаплин Олтин васвасаси билан Аляскага боради. Шу тариқа у жиноятчи Қора Ларсеннинг кулбасига бориб қолади. У ерда олтин топиб олган Биг Жим ҳам бўлади. Кейин қаҳрамонлар ўзлари истаган томонига йўл олади, аммо тақдир уларни кичик шаҳарчада яна бирлаштиради.

Бу Чаплиннинг тўлиқ сценарий асосида ишланган биринчи комедиясидир. Муаллиф асарга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашган. Олтин қазиб олувчилар тоғларга борадиган очилиш саҳнаси учун икки ярим минг одам ёлланган. Шу билан бирга, суратга олиш ҳақиқий тоғларда ёмон об-ҳаво шароитида бўлиб ўтган, бироқ Чаплин режиссёр сифатида мукаммал натижага эришиш учун ўнлаб эпизодларни қайта суратга олишни талаб қилган.

Хатто Чарлининг охирги эпизодини яратиш учун 27 та дублдан фойдаланилган. 1942 йилда у филмни қайта суратга олди. Баъзи саҳналарни ўзгартирилиб, мусиқа ва ҳикоя қўшилди. Айнан шу версия ҳозирда бутун дунёда машҳур.

Аммо, энг муҳими, томошабинларга филмдаги бир нечта ажойиб комедия саҳналари ёққан. Масалан, паттиларнинг рақси, этикнинг овқатланиши ва Чарлининг кулбадан чиқишга уриниб, бўронга қарши туриши. Уларнинг барчасини кино тарихида ўзига хос ўрни бор.

4. “The Circus” – “Цирк”

Ишлаб чиқарилган йили: 1928 йил, АҚШ
Жанр: Комедия, саргузашт
Давомийлиги: 72 дақиқа.

Чаплиннинг қаҳрамони, одатдагидек, муаммога дуч келади – полиция уни таъқиб қилади. У циркка яширинади, тасодифан аренага киради ва дарҳол омманинг севимлисига айланади. Аммо бу ердаги ҳаёт байрамга ўхшамайди: уни ҳатто қизини ҳам қийнаган шафқациз одам бошқаради. Айтганча, Чарли уни севиб қолади.

Чаплин бу филмдаги ролига тайёргарлик кўриш чоғида аренага кирган саҳнани кўрсатиш учун чиндан ҳам арқонда юриш санъатини пухта эгаллаши керак бўлган. Ва бу сафар унинг иши нафақат томошабинлар томонидан юқори баҳоланди, балки филм тўртта асосий номинация бўйича Оскар мукофотига номзод бўлди.

Аммо кейинчалик бу номинацияларнинг барчаси олиб ташланди ва Чарли Чаплин “Цирк” филмида “ўзини намоён қилган актёрлик, сценарий ёзиш, режиссёрлик ва продюсерлик маҳоратининг кўп қирралилиги ва даҳоси учун” фахрий мукофоти билан тақдирланди.

5. “City lights” – “Шаҳар чироқлари”

Ишлаб чиқарилган йили: 1931 йил, АҚШ
Жанр: Комедия, драма, мелодрама.
Давомийлиги: 87 дақиқа.

Бу сафар Чаплин гул сотувчи кўзи ожиз, бироқ гўзал қизга дуч келади. Бир-икки тасодиф туфайли у келишган бойни учратган деб ўйлайди ва қаҳрамон унга ҳақиқатни очишга журъат этмайди. Чарлининг қаҳрамони операция қизнинг кўриш қобилиятини тиклаши мумкинлигини билиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам керакли миқдорни олишга қарор қилади.

Чаплин касал қизига касаллигини кўрсатмасликка ҳаракат қилган кўр масхарабоз ҳақидаги ҳикояни эшитиб, бу воқеани ўйлаб топади. Бироқ сценарий устида ишлаш жараёнида ғоя анча ўзгарган. Буюк Депрессия туфайли суратга олиш бир неча бор қолдирилган, аммо Чаплин ҳали ҳам расмини тугатди. Бу вақтга қадар персонажлар суҳбатига асосланган кинолар мавжуд бўлган, лекин Чарли ҳали ҳам овозсиз филмлар яратишда давом этди. Ва унинг ўзи асарлари учун мусиқа ёзишни бошлади.

Филм чиқарилганидан сўнг, гарчи у ҳеч қандай мукофот олмаган бўлса-да, жуда машҳур бўлди. Аммо йиллар ўтиб, Америка Кино Институтининг (AFI) 10 та энг яхши романтик комедиялар рўйхатида биринчи ўринни айнан “Шаҳар чироқлари” картинаси эгаллаган.
 


Санъат


														
														65 нафар санъаткорга чора кўрилди

65 нафар санъаткорга чора кўрилди

Бу ҳақда “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси матбуот хизмати маълум қилди.
15:00 / 19.07.2024

														
														Қозоғистонлик қўшиқчи Қайрат Нуртас самолётдаги безорилик учун 15 суткага қамалди

Қозоғистонлик қўшиқчи Қайрат Нуртас самолётдаги безорилик учун 15 суткага қамалди

Иш материалларида айтилишича, хонанда Олмаотадан Остонага учаётган самолётда жанжал қилган.
16:10 / 05.07.2024

														
														Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

Жон Хамм катта кинодаги ютуқларидан олдин сериалларни суратга олишда ишлаган, лекин актёр сифатида эмас
12:23 / 30.06.2024

														
														Креатив фикрлаш ортидан ишланган санъат асарлари

Креатив фикрлаш ортидан ишланган санъат асарлари

Шундай ноодатий ёндашувга эга бўлган тасвирларни улашамиз.
12:32 / 21.06.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат суратлар

Дунёдаги энг қиммат суратлар

Питер Ликнинг "Пҳантом" асари 6,5 миллион долларга баҳоланиб янги жаҳон рекордини ўрнатиб, санъат тарихига кирди.
17:19 / 20.06.2024

														
														“Осеan Art 2023” танловида ғолиб бўлган фотосуратлар эълон қилинди

“Осеan Art 2023” танловида ғолиб бўлган фотосуратлар эълон қилинди

Ўтган йилги "Осean Аrt" танлови ғолибларининг ажойиб сув ости фотосуратларини кўриб заврланиш мумкин.
12:26 / 28.01.2024

														
														Актёр бўйдоқларга маслаҳат берди

Актёр бўйдоқларга маслаҳат берди

Ҳамда ўзининг ҳаётий тажрибалари ва хулосаларини мухлислари билан бўлишди.
12:12 / 20.01.2024

														
														2024 йилда урфга кирадиган 9 та ранг

2024 йилда урфга кирадиган 9 та ранг

Сизга Пантоне модолар уйи тақдим қилган рўйхат бўйича ёзги мавсум учун танловларни амалга оширишга ёрдам берамиз.
17:57 / 17.01.2024

														
														Дунёдаги энг машҳур беш музей

Дунёдаги энг машҳур беш музей

Дунё тан олган энг кўҳна беш музей ҳақда маълумот берамиз.
12:37 / 17.01.2024

														
														Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра вазирлиги билан келишув имзоланди

Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра вазирлиги билан келишув имзоланди

Ҳаж ва умра вазири сўнгги йилларда Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришаётгани ва жадал тараққий этаётганини таъкидлади.
16:14 / 08.01.2024

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққ…
09:34 / 08.05.2025
Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонга апрель ойида бир миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонда 2025 йил апрель ойида сайёҳлар сони бўйича рекорд қайд этилди. Бир ой ичида бир миллиондан ортиқ чет элликлар м…
09:06 / 08.05.2025
Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, биринчи рейс жорий йилнинг 23 майига режалаштирилган.
19:39 / 07.05.2025
Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага боришдан бош тортди. Бу ҳақда Россия федера…
21:57 / 07.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг  8-11 май кунлари кутилаётган ёмғирлар…
18:52 / 07.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон марказий банки маълумотларига кўра, май ойи бошида республиканинг олтин-валюта захиралари 49,2 миллиард доллардан…
18:47 / 09.05.2025
ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

ЕЧЛ. “ПСЖ” иккала баҳсда ҳам “Арсенал” устидан ғалаба қозониб финалга йўл олди

7 майдан 8 май санасига ўтар кечаси Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги “Парк …
10:05 / 08.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!