Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ расмий муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда “Чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узила бошланди” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарларга “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ расмий муносабат билдирди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши белгиланган.
“Айни пайтда фармонга асосан истеъмолчининг чиқинди учун қарздорлик ҳақида огоҳлантирилгандан кейин ҳам тўлов қилмаган шахсларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини жорий қилиш бўйича техник ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида эслатиб ўтамиз”, – дейилади “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” баёнотида.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқатилган мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!