Қуёшдан сақланиш ва D витамини истеъмолини чеклаш юқори даражадаги ташвиш билан бевосита боғлиқ бўлади. Заед университети (БАА) олимлари шундай хулосага келди.
Инсон организмидаги D витаминининг асосий мақсади ингичка ичак деворлари орқали озиқ-овқатдан калций ва фосфорнинг сўрилишини таъминлашдир. Турли мамлакатлар олимлари томонидан турли вақтларда ўтказилган кўплаб клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, D витамини етишмовчилиги диабет, юрак касалликлари ва саратоннинг айрим турларини ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Бундан ташқари, бу витамин билвосита кайфиятни тартибга солишга таъсир қилади.
Олимлар ўзларининг янги тадқиқотида 386 нафар талаба қиз ўртасида ўтказилган сўров маълумотларидан фойдаланган. Улар ўзларининг диетасини ва ўтган ой давомида қуёшда ўтказган соатларини батафсил тасвирлаб беришлари, шунингдек, руҳий ҳолатини баҳолашлари керак эди.
Барча натижаларни таҳлил қилгандан сўнг, тадқиқотчилар қуёш таъсиридан қочиш ва D витаминига бой озиқ-овқатларни камроқ истеъмол қилиш умумий ташвиш бузилиши даражасининг ошиши билан боғлиқлигини аниқлади.
Шу билан бирга, олимлар бу ёки бошқа витаминларни ўз-ўзидан қабул қилмаслик кераклигини, ҳамма нарса мутахассислар назорати остида бўлиши кераклигини таъкидладилар. Акс ҳолда, бу тана учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!