Бош оғриғи камдан-кам ҳолларда хавфлидир. Кўпинча бу оддий сабаб туфайли юзага келади. Агар сиз бу ҳолатни тушунишга тоқат қилмасангиз, рецептсиз берилувчи ҳар қандай оғриқ қолдирувчи воситани ичинг (масалан парацетамол асосида) ва ноқулайлик йўқолади.
Бироқ бош оғриғининг бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкин.
Қандай ҳолларда имкон қадар тезроқ ёрдам сўраш керак?
Баъзида бош оғриғи жиддий касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Масалан, аста-секин ривожланаётган ўсма ёки менингит.
Тез ёрдамни қачон чақириш керак?
Агар оғриқ тўсатдан ва кучли, деярли чидаб бўлмас даражада бўлса ёки қуйидаги аломатлардан билан юз берса, шошилинч равишда 103 рақамига қўнғироқ қилиш керак:
Нутқ чалкашиши;
кўриш муаммолари: ҳамма нарсани хира ёки иккита кўриш;
кўнгил айниши ва қусиш (агар улар грипп каби вирусли инфекция билан боғлиқ бўлмаса);
бош айланиши, мувозанатни йўқотиш;
бўйин мускулларининг қотиши;
39 даражадан юқори тана ҳарорати.
Қачон терапевтга мурожаат қилиш керак?
Агар бош оғриғингиз бўлса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг:
одатдагидан кўра тез-тез бош оғриши;
кўрсатмаларга мувофиқ рецепциз оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилганда ҳам оғриқ қолмаслиги;
иш, муносабатлар, уйқудаги муаммолар.
Агар шубҳали белгилар кузатилма ва масала фақат бир марталик бош оғриғи билан чекланган бўлса, сиз дам олишингиз ва қуйидаги рўйхатда ноқулайлик сабабларини излашингиз мумкин.
1. Сиз анчадан бери сув ичмадингиз
Баъзи одамлар учун намликнинг етишмаслиги бош оғриғини қўзғатадиган омил бўлиши мумкин.
Бу муносабатларни тушунтирувчи илмий тадқиқотлар жуда кам. Аммо мутахассислар буни фақат ушбу соҳадаги молиялаштириш қониқарли жмаслиги сабабли, деб ҳисоблашади. Умуман олганда, бош оғриғининг ривожланишида сувсизланишнинг роли одатда қабул қилинади.
Нима қилиш керак?
Бир стакан сув ичинг ва 10-15 дақиқа кутинг – эҳтимол оғриқ сусаяди. Бундай ҳуружлар такрорланмаслиги учун ҳар куни етарли миқдорда суюқлик ичишга ҳаракат қилинг.
2. Ҳолсизлик
Ҳолсизланиш, аслида, этанолнинг маҳсулотлари парчаланиш билан кечадиган тананинг заҳарланишидир. Бундан ташқари, спиртли ичимликлар истеъмоли сувсизланишни келтириб чиқаради ва бундан биринчи бўлиб азоб чекадиган орган бош мия ҳисобланади.
Ушбу жараён эса бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши ва бошқа ҳолсизлик белгилари кўринишида намоён бўлади.
Нима қилиш керак?
Агар оғриқ ҳақиқатан ҳам чидаб бўлмас даражага етса, таблетка истеъмол қилиш керак. Аммо жигарга дори-дармонлар билан ортиқча босим юкламаслик учун уларсиз оқриқни қолдиришга ҳаракат қилинг. Сув ичинг, ухланг, сайр қилинг. Умуман олганда, ҳолсизликдан қутулишнинг турли усулларини синаб кўринг.
3. Узоқни кўра олмаслик
Бундай ҳолда, бош оғриғи яқин атрофдаги нарсаларга эътибор қаратмоқчи бўлганингизда пайдо бўлади: иш столидаги ноутбук, унинг экрани ва бошқа предметлар. Баъзи одамлар узоқни кўра оладиган бўлиб туғилади, аммо кўпчилик учун кўришнинг бузилиши 40 йилдан кейин пайдо бўлади. Шунинг учун, бош оғриғи биринчи қарашдаёқ тўсатдан пайдо бўлиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Аввало, ўзингизни чалғитинг, кўзларингизни тинчлантиринг. Агар бу ёрдам бермаса, оғриқ қолдирувчи воситани қабул қилинг.
Агар яқиндаги бирор нарсага қараганингизда, кўзингизни қисиб қўйсангиз, офталмологга мурожаат қилинг. Узоқни кўра олмаслик кўзойнак ёки линзалар ёрдамида муваффақиятли тузатилади.
4. Етарли бўлмаган ёки меъёрдан ортиқ уйқу
Катталар учун уйқу нормаси 7-8 соатни ташкил қилади. Агар сиз камроқ ёки кўпроқ ухласангиз, бош оғриғи билан уйғониш хавфи мавжуд.
Нима қилиш керак?
Бу сафар оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилинг ёки нонуштада иссиқ чой ичинг.
5. Узоқ вақт давомида ноқулай ҳолатда туриш
Кўп одамлар кетма-кет бир неча соат компьютерда ишлайди ёки елкалари билан телефонни қисиб суҳбатлашишни яхши кўришади. Узоқ вақт давомида бир ҳолатда қолиш бу умуртқа, елка ва бўйин мушакларида ортиқча босимга сабаб бўлади. Натижада яна бош оғриғи кузатилади.
Нима қилиш керак?
Иложи борича бир нечта оддий машқларни бажаринг: бошингизни тўрт тарафга бир маромда ҳаракатлантиринг ва бу ҳолатни такрорланг. Агар уйда бўлсангиз, илиқ душ қабул қилинг.
Агар кучланиш бош оғриғи сизни доимо таъқиб қилса, бўйин, елка ва бошингиздаги мушакларни бўшаштириш йўлларини изланг. Сузиш, йога ёки массаж энг яхши вариант бўлиши мумкин.
6. Жаҳлдорлик, асабийлик ёки сурункали стресс даври
Асабийлик елка ва бўйин мушакларига қўшимча стресс беради. Буни ҳис қилиш учун жағларингизни маҳкам қисиб қўйинг, гўё сиз асабийлашдингиз ва ғазабингизни босишга ҳаракат қиляпсиз. Шунда мушаклардаги кучланиш аниқ билинади.
7. Узоқ вақт экран қаршисида ўтириш
Агар сиз ноутбук ёки планшет олдида икки соатдан кўпроқ вақт ўтказсангиз, кўзларингиз ушбу табиий бўлмаган юкланишдан чарчайди. Рақамли кўз зўриқишининг оқибати (баъзида “гажет” чарчоққа ишора қилиш учун ишлатиладиган атама) бош оғриғи бўлиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Кўзларингизни дам олдиринг. Ўриндан туриш, юриш, чўзилиш, атрофга қараш яхши самара беради. Агар бирон сабабга кўра бунинг иложи бўлмаса, камида 20 дақиқада бир марта кўзингизни экрандан узинг ва камида 20 сония давомида деворга, шифтга, деразадан ташқаридаги нарсаларга қаранг.
8. Узоқ муддатли иш ҳафтасидан кейинги ҳолсизлик
Бу одатий ҳолат: сиз душанбадан жумагача қаттиқ ишладингиз, ўзингизни яхши ҳис қилдингиз. Муваффақият ҳисси билан ухлаб дам олиш куни бош оғриғи билан уйғонишингиз табиий.
Бу стресс гормонлари даражасининг кескин пасайиши туфайли содир бўлади. Ушбу ўзгариш миядаги қон томирларининг аввал торайиши ва кейин тез кенгайишига олиб келадиган бир қатор реакцияларни келтириб чиқаради. Ушбу таъсирнинг натижаси оғриқдир.
Нима қилиш керак?
Ўзингизни ишдан дам олишга ўтиш босқичида стресс гормонлари даражасининг бундай кескин пасайиши билан бирга келадиган нуқтага олиб келмасликка ҳаракат қилинг. Энг осон йўл иш ҳафтасида дам олишдир. Камида 8 соат ухланг, иш куни тугагандан сўнг мессенжерларни ўчиринг, чала ишингизни уйга олиб борманг. Севимли машғулотларни ўзгартириш ҳам тўпланган стрессдан халос бўлишнинг самарали усули ҳисобланади.
9. Ёқимсиз ҳид
Парфюмерия, хушбўй ҳидли ҳаво спрейи ёки уй-рўзғор буюмларида бош оғриғига олиб келадиган ҳидли кимёвий моддалар мавжуд ва бош мия буни дарҳол тушуниб етади.
Нима қилиш керак?
Концентрланган парфюмерия, шунингдек, кучли ҳидли совун, шампунлар, кондиционерлар ва тозалаш воситаларидан қочишга ҳаракат қилинг. Бунинг ўрнига иложи борича ҳидсиз маҳсулотлардан фойдаланинг ва кўпинча ўтирган хонангизни вентиляция қилинг.
10. Атрофингизда жуда кўп ёруғлик бор
Ёрқинлик ва порлаш, айниқса милтилловчи нурлар ҳам бош оғриғини қўзғатиши мумкин. Бу миядаги ёруғликнинг ушбу тури туфайли баъзи кимёвий моддалар даражасининг ошиши билан боғлиқ.
Нима қилиш керак?
Кўзингизни ҳаддан ташқари ёруғликдан сақланг. Ташқарига чиқаётганда қуёшдан сақлайдиган ёки поларизацияланган кўзойнак тақишни унутманг (улар порлаш билан курашишда бошқаларга қараганда самаралироқ). Ўзингиз фойдаланадиган телевизор, ноутбук ёки планшетда экран ёрқинлигини созланг. Агар сиз жойлашган хонада тез-тез милтилловчи ёруғлик бўлса, иложи бўлса, уни бошқа турдаги чироқ билан алмаштиринг.
11. Ҳаддан ташқари қизиб кетиш
Инсон қуёш шароитда узоқ вақт қолиб кетган вақтда кузатиладиган бош оғриғи тана иссиқликка бардош бермаслигининг белгиларидан бири бўлиши мумкин.
Бошқа аломатлар: кучли терлаш, бош айланиши, заифлик.
Нима қилиш керак?
Иложи борича тезроқ сояга ўтинг ва сув ичинг. Агар бир соат ичида ўзингизни яхши ҳис қилмасангиз, тез ёрдам чақиринг: бундай ҳолатда сизни иссиқ урган бўлиши мумкин.
12. Об-ҳаво ва магнит бўрон
Атмосфера босимининг кескин ўзгариши (ҳар икки йўналишда ҳам), совуқ уриш, шамолнинг кўтарилиши, магнит бўронлари – буларнинг барчаси бош оғриғини қўзғатиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Иложи бўлса, танангизга атроф-муҳит ўзгаришларини осонроқ енгиш учун ётиб, дам олинг. Агар йўқ бўлса, оғриқ қолдирувчи воситани қабул қилинг ва, албатта, об-ҳавога боғлиқлик билан курашишни бошланг.
13. Очлик
Қондаги шакар даражасининг пасайиши бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолат кўпинча ўз вақтида овқатланишни унутган, қаттиқ диетада бўлган ёки спорт билан шуғулланадиган, овқатланишда ўзини чеклайдиганларда кўп учрайди.
Нима қилиш керак?
Осон ҳазм бўладиган углеводларни ўз ичига олган маҳсулот ва суюқликларни истеъмол қилинг: ширин чой, мева шарбати, сут, какао, печенье, конфет ёки бир бўлак нон. Бу глюкоза даражасини тезда нормал ҳолатга кўтариш ва бош оғриғини тинчлантиришга ёрдам беради.
Келажакда оч қолмасликка ҳаракат қилинг.
Оддий нонушта, тушлик ва кечки овқат ўрнига 5-6 маҳал енил тамаддига ўтинг. Ёнғоқ ёки сабзавот каби соғлом снекларни ёнингизда сақланг.
14. Жуда кўп ширинлик истеъмол қилиш
Қондаги шакарнинг кўплиги унинг етишмаслиги каби тез-тез бош оғриғини келтириб чиқаради. Глюкоза гормонлар, хусусан, адреналин ва норепинефрин даражасига таъсир қилади. Булар, ўз навбатида, миядаги қон томирларини кескин торайтириб, бош оғриғига олиб келиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Ширинликлар билан муносабатингизни қайта кўриб чиқинг ва шакар истеъмол қилишни чекланг.
15. Қаҳва соғинчи
Қаҳвага қарамлик афсона эмас. Яхшиямки, кофеин танамизга тамаки ёки алкогол каби кучли таъсир қилмайди. Бироқ, тана унга ўрганиб қолади. Тўсатдан одатдаги меъёр узилиб қолса, у нохуш аломатларни бериши мумкин: чарчоқ, асабийлашиш, концентрациянинг етишмаслиги ва бош оғриғи.
Нима қилиш керак?
Қаҳва ичинг, бироқ одатдагидан бир ярим-икки баравар кам миқдорда. Агар қаҳва бўлмаса, кўк ёки қора чой, бир парча қора шоколад истеъмол қилиш ҳам кутилган натижани бериши мумкин.
Агар сиз кофеинга қарамлик билан курашмоқчи бўлсангиз, буни дарҳол қилманг. Одатдагидек қаҳва дозаларини ҳафтасига тахминан 25 фоизга камайтиринг. Натижада кофеинли ичимликдан воз кечиш нохуш аломатларсиз ўтади.
16. Кичик ўлчамли бош кийими
Ушбу турдаги ноқулайлик ташқи сиқилиш натижасида юзага келган бош оғриғи, деб аталади. Бу кўпинча ўз касбига кўра шлем, кўзойнак, қаттиқ қалпоқ кийишга мажбур бўлган одамларга таъсир қилади – қурувчилар, ҳарбийлар, полициячилар, спортчилар.
Бироқ, бош оғриғи икки ўлчамга кичик бўлган қалпоқ кийган ҳар қандай одамда пайдо бўлиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Ечим аниқ: шунчаки уни ечинг ва қулайроғи билан алмаштиринг. Агар ноқулай юош кийим дресс-кодингизнинг бир қисми бўлса, бошингизни босимдан халос қилиш учун уни камида бир ёки икки дақиқага ечиб туринг.
17. Музқаймоқ ёки муздек ичимлик истеъмол қилиш
Бундай оғриқлар музқаймоқ бош оғриғи деб аталади. Шифокорлар совуқдан келиб чиқадиган оғриқ механизмини тўлиқ аниқлай олишмади, аммо масаланинг қуйидагича эканлиги таъкидланган. Музқаймоқни тишлаганингизда ёки музли ичимликни ичганингизда оғиз ва қизилўнгачдаги қон томирлари кескин сиқилади. Оқибати эса – бош оғриғи.
Нима қилиш керак?
Кутиш. Одатда, музқаймоқ бош оғриғи 5 дақиқа ичида камаяди. Агар сиз мигренга мойил бўлсангиз, ноқулайлик бироз узоқроқ давом этиши мумкин, аммо танангиз ҳароратнинг кескин ўзгаришига мослашгани сабабли у йўқолади.
18. Самарали машғулот
Жисмоний фаоллик ҳам умумий бош оғриғининг келтириб чиқарувчисидир. Айниқса, кўпинча ноқулайлик қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади:
югуриш;
эшкак эшиш;
теннис;
сузиш;
оғир тош кўтариш.
Нима қилиш керак?
Кўп ҳолларда машғулот бош оғриғи хавфли эмас. Улар бир-икки соат ичида ўтиб кетади. Оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш орқали жараённи тезлаштириш ҳам мумкин.
Хулоса қиладиган бўлсак, инсон танасидаги ҳар қандай ноқулайлик шароитида бош мия сигнал беради. Яъни кундалик ҳаётда биз шуғулланадиган машғулотлар шу қадар ранг-барангки, уларни бажаришдаги меъёрнинг бузилиши турли даражадаги бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Аслида бу ҳам бир инъом ва ўзимиз ҳақимизда қайғуриш учун энг қулай фурсатдир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!