$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Дунёдаги энг қаттиқ қўриқланадиган 10 инсон

08:02 / 30.03.2023

Биз одатда машҳур ва нуфузли инсонлар ҳаётига хавас билан назар ташлаймиз. Аммо бу каби ҳаётнинг ҳам ўзига ҳос камчиликлари етарлича. Машҳур инсонлар ҳеч қачон ёлғиз юра олмайдилар, уларни доим ва ҳар ерда, жумладан расмий маросимлар, сайрлар ва дўкон айланиш чоғида ҳам бир гуруҳ қўриқчилар ҳимоя қилиб юради.

Биз бугун дунёдаги энг қаттиқ қўриқланадиган 10 нафар инсон ҳақида суҳбатлашамиз.

Дональд Трамп

Дональд Трамп замонамизнинг энг машҳур ва нуфузли инсонларидан бири. Айрим маълумотларга кўра, АҚШнинг собиқ президенти ва унинг оиласини қўриқлаш учун ҳар куни тансоқчиларга 1 миллион доллар пул сарф қилинади. Қизиғи шундаки, АҚШнинг собиқ президенти ўз вақтида Буюк Британияга ташриф буюрган пайтида унинг тансоқчилари учун Меган Маркл ва шаҳзода Гаррининг тўйи куни тансоқчиларга сарфланган пулдан 4 марта кўпроқ маблағ кетказилган экан. Бу эса 24 миллион долларни ташкил қилади. Трамп президент бўлган вақтларда интернет тармоқларида сиёсатчи ва унинг рафиқасини кузатиб бораётган зирҳланган лимузин ёнидаги қўриқчи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлганди. Эътиборли фойдаланувчилар ва ОАВ қўриқчилардан бирининг қўли сунъий эканлиги, қўлнинг нотабиий ҳолати ва сайр пайтида бир марта ҳам қимирламаганига эътибор қаратганлар. Америка нашрларининг айтишича, қўриқчининг ўз қўли пальто остидаги пистолет тепкисида кутилмаган ҳолатлар учун тайёр турган.

Мана буни ҳақиқий профессионализм деса бўлади.

Леди Гага

Ҳалқаро миқёсидаги продюсер, актриса ва хонанда Леди Гаганинг муҳлислари шунчалар кўпки, улар орасида ақлдан озган шинавандалар ҳам учраб туради. Шу сабабли ижодкор ўз қўриқчиларини бирма-бир саралаб олган. Одатда у кўчадаги оддий сайрга ҳам девордек салобатли ва қора либосли эркаклар қуршовида чиқади.  Леди Гага мухлислари қўриқчилардан бирининг ўтмишини ҳам аниқлашга муваффақ бўлганлар. Маълумотларга кўра, тансоқчилардан бири 2005 йилда "Жаноб Европа" танлови ғолибига айланган экан. Қарангки, ижодкор ўз ҳаётини нафақат кучли, балки чиройли қўриқчиларга ишониб топширади. Аммо кейинчалик ушбу тансоқчи хонанданинг ўзи томонидан бўшатиб юборилди. Айтишларича, бунга қўриқчининг хонанда Адель билан ҳам ишлай бошлагани сабаб бўлган. Леди Гага қўриқчиларнинг қандай тезкорлик билан ишлашини кўп ҳодисалар исботлаб бериши мумкин. Хонанда мехмонхонадан чиқиб кетаётган пайти унга томон қўлида дафтар ва ручка кўтариб олган эркак югуришни бошлаган. Таҳминларга кўра, у ижодкордан дасхат сўрамоқчи бўлган. Аммо қўриқчилар уни шу дақиқадаёқ қўлга олиб, полга ётқизганлар. Ким билади, балки унинг нияти бутунлай ўзгача бўлгандир?

Бейонсе ва Jay-z

Машҳур оилавий жуфтлик, нуфузли хонандалар – Бейонсе ва Jay-z кўп бор таҳдидлар ҳамда ҳужумлар билан тўқнаш келишган. Кунларнинг бирида саҳнада чиқиш қилиб турган пайтларида у ерга шифакайф мухлис чиқиб олган ва тартибсизликка сабаб бўлган. Ҳайриятки, бу одам ижодкорларга ҳеч қандай зарар етказмади. Қўриқчилар уни тезкорлик билан саҳнадан пастга олиб тушганлар. 2014 йилдаги тур пайтида эса қўриқчилар гуруҳи ҳаддан ташқари кучайтирилган. Жуфтлик Американинг 16 та шаҳрида ва Франциянинг иккита шаҳарида чиқиш қилган. Мазкур турни ўтказиш учун жуфтлик билан бирга 500 нафар тансоқчи йўлга чиққан. Улардан 16 таси бутун сутка давомида хонандаларнинг ёнидан бир қадамга жилмаган.

300 нафар қўриқчи мухлислар кўп бўлган жойларда тартиб ўрнатишга маъсул бўлса, яна 50 таси саҳнани қўриқлаб турган.

Айримлар мазкур турни ҳарбий операция билан таққослаган ҳам эдилар. Сабаби қўриқчиларга нисбатан талаб ҳақиқатан ҳарбийларга ҳос бўлган. Бундан ташқари, тансоқчилар уларни безори паппараццилардан ҳам ҳимоя қилиб турган. Бу ўринда фоторепортёрлар ва хонандаларнинг тансоқчилари билан боғлиқ бир нечта жанжал келиб чиққан.

Ангела Меркель

Ангела Меркель Германия тарихидаги биринчи ва ягона канцлер аёл бўлиб қолмоқда. Американинг “Форбес” журнали уни бир неча марта "Дунёдаги энг катта таъсирга эга бўлган аёл" сифатида эътироф этган. Бу каби нуфуз билан яшайдиган инсоннинг қўриқчилари ҳам шунга мос бўлиши табиий, албатта. Собиқ канцлернинг хавфсизлиги билан ўз вақтида жиноятчилик полицияси шуғулланган. Улар федерал ҳукуматга бўйсунадиган оддий полиция эмас, ички ишлар вазирлигига бўйсунувчи инсонлардан иборат бўлган. Маркелнинг шахсий тансоқчилари билан махсус департамент иш олиб борган. Бу жамоа номи “Ёрдам гуруҳи” дея аталган.

Қўриқчилар учун ҳос бўлган мукаммал жисмоний тайёргарлик, метиндек бардош, ўқ узиш қобилияти ва тезкорликдан ташқари собиқ канцлер тансоқчиларининг ҳар бири мутахассис шифокорлар орасидан танлаб олинган. Улар керакли пайтда Ангела хонимга биринчи тиббий ёрдамни зудлик билан кўрсата олишлари керак эди. Жуда ажойиб ва антиқа усул, шундай эмасми?

Дэвид ва Виктория Бекхэм

Машҳур инглиз футболчиси ва британиялик хонанда оиласи мухлислар орасида жуда ҳам машҳур. Айнан шу сабабли ҳам уларнинг тансоқчилари ҳамиша огоҳ бўлиб юришлари керак. Оила ўз фарзандлари ҳавфсизлиги ҳақида ҳам қаттиқ қайғуради. Кунларнинг бирида Девид айрим пайтлари рафиқаси ва болалари билан бегона одамларсиз сайр қилиш орзуси ҳақида гапирган эди. Аммо футболчи паппараццилар ва мухлислар эътибори бунга имкон бермаслигини ҳам яхши билади. Шу сабабли ўз рафиқаси билан бирга ҳамиша тансоқчи хизматидан фойдаланади.

Ҳар не қилганда ҳам бу уларнинг шахсий хавфсизликлари учун керак. Бекхемлар оиласини бутун сутка давомида қуролланган тансоқчилар назорат қилиб туради. Оиланинг тўнғич фарзанди Бруклин 15 ёшга тўлгач, унинг ота-онаси йигитча учун ҳам алоҳида тансоқчи ёллашга мажбур бўлганлар. Ишга қабул қилинган эркак АҚШ армияси таркибида махсус лавозимда ишлаган ва бошқа одамлар ичида яққол кўзга ташланмайди. Бу каби эҳтиёткорлик Бруклинни дўстлари даврасида дам олиши ва футбол билан шуғулланишига ҳалал бермаслиги учун керак бўлган.

Ким Чен Ин

КХР нинг олий раҳбари  бўлмиш Ким Чен Ин 2011 йилдан бери мазкур лавозимда фаолият олиб боради. Ким Чен Ин Сингапурга борган вақтида қўриқчиларнинг ўзига ҳос ҳаракати кўпчиликни лол қилиб қўйган эди. Улар Ким Чен Ин машинасининг ташқи томонини ўраб олганча югуриб юришган.

Айтиш керакки, Шимолий Корея раҳбарини қўриқлаш жараёни 3 босқичга бўлинган.

Машина атрофида югураётган тансоқчилар қўриқчиларнинг илк ва энг яқин гуруҳидир. Уларни Корея ҳалқ армияси таркибидан танлаб олинган. Бу борадаги асосий талаб бўй ўлчамлари бўлиб, қўриқчининг бўйи Ким жанобларининг бўйи билан тенг бўлиши керак. Кўриш қобилиятининг ўткир эканлиги ва жисмоний тайёргарлик ҳолати ҳам ҳисобга олинади, албатта. Қўриқчининг жанг санъатидан қанчалар хабардор эканлиги, ўқ отиш пайтидаги аниқ ва тезкорлиги текширилади. Ким Чен Иннинг олд томонида 3-5 та, икки ён томонида 4-6 нафар қўриқчи ҳаракат қилади. Орқа томонга эса яна 5-6 нафар тансоқчи жойлаштирилади.

Бритни Спирс

Хонанда, актриса ва “Гремми” мукофоти соҳибаси бўлмиш Бритни Спирснинг ютуқларини санаб тугатиш жуда қийин. У замонамизнинг энг чиройли аёлларидан бири ҳамдир. Хонанданинг хавфсизлиги учун турли вақтлар давомида турли тансоқчилар жавоб берган. Уларнинг барчаси кучли жисмоний тайёргарликка эга бўлган одамлар орасидан танлаб олинган. Хонанданинг мухлислари эса бу каби ҳимоядан ҳайратга тушганлар. Бритни ҳамиша ўз хавфсизлиги ҳақида қайғуриб келган. Қўриқчилар эса уни папараццилардан ҳимоя қилишга ҳам ёрдам бера олади. Агар сураткашлар ижодкорни суратга олиш мумкин эмаслигини бир сўз билан тушунмасалар, тансоқчилар буни уларга мушт ёрдамида тушунтириб қўйишлари ҳам мумкин экан.

2014 йилда хонанда ўзининг собиқ йигити сабаб таъқиб ичида қолган эди. Шу тариқа у тансоқчилардан ҳимояни кучайтириш ва Девиднинг унга яқинлаша олмаслигини таъминлаш ҳақида талаб қила бошлади. Қўриқчилар хонанда ва йигит бир шаҳарда бўлган пайтлари ҳам доим огоҳ туришлари керак бўлган. Бу ўринда Бритнининг қўриқчиларига фақат ва фақат сабр тилаш мумкин.

Рим папаси

Рим папаси замонамизнинг яна бир машҳур инсони. У Ватикан ўлкасида умр кечиради ва бир вақтнинг ўзида бу ердаги тахт соҳиби ҳисобланади. Уни қўриқлаш билан эса Швейцариянинг гвардия қўшинлари шуғулланади. Балки антиқа либослар кийиб олган бу йигитларни шунчаки оддий инсонлар, ўрта аср қуролларини эса декор элементи сифатида қабул қилгандирсиз?

Рим папаларининг хавфизлиги 500 йил аввал айнан мана шу гвардия қўлига топширилган. Гвардия 135 нафар кишидан иборат. Унинг таркибига кириш учун йигитлар 19-30 ёш оралиғида, уйланмаган ва швейцариялик бўлишлари керак. Бундан ташқари ҳарбий кучлар таркибида ҳам машғулот ўтаган бўлиши лозим. Гвардия аъзоларидан ўқ отиш ва қўл жанги борасида маҳоратли бўлишлари талаб этилади. Қолаверса улар замонавий қуроллар ва энг қизиғи, қалампир баллончалари билан ҳам таъминланган. Йигитлар Рим папаси қўшини таркибида 3 йил хизмат қилиб бўлгач, оила қуриш ва қайтадан хизматга кириш имкониятига эга бўладилар.

Қирол Чарльз

Англиянинг марҳум қироличаси Елизавета II нинг ўғли Қирол Чарльзга шу кунга қадар кўплаб тажовузлар амалга оширилган. Шу сабабли ҳам хавфсизлик масаласи бу ерда диққат билан муҳокама қилинади.

Қиролнинг ҳаёти учун жавоб берадиган ташкилотлар сони иккита. Уларнинг биринчиси қироллик гвардияси бўлиб, бу инглиз монархининг шахсий қўриқчиларидир. Айтишларича, улар армиянинг нуфузли бўлимлари таркибидан танлаб олинади. Тансоқчиларнинг ҳар бири замонавий қуроллар билан таъминланган.

Шу сабабли ҳам бутун бошли қўриқчилар гуруҳни оддийгина декорация ўрнида қабул қилиш кулгули бўлади. Улар саройни бутун сутка давомида қўриқлаб, бу ерга бегоналар кирмаслигини таъминлаб туришади. Иккинчи ташкилот эса қироллик оиласи аъзоларини ҳимоя қилиш бошқармаси бўлиб, улар Лондон полициясининг бир қисми саналади.

Аслида бу каби вазифани бажариш осон эмас. Аввалига номзодлар ўз иш тажрибаларини намойиш қилиб берадилар. Шундан кейин уларни махсус ҳарбий машғғулотлар синови кутади. У ўзида қўл жанги, ўқ отиш, машина ҳайдаш вазифаларини жамлаган бўлади.

 

 


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон марказий банки маълумотларига кўра, май ойи бошида республиканинг олтин-валюта захиралари 49,2 миллиард доллардан…
18:47 / 09.05.2025
АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 май куни АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари ходимлари Виэкес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбек…
14:12 / 10.05.2025
Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратон касаллигига қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмат…
21:02 / 09.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири ҳам ушбу маълумотни ижтимоий тармоқларда тасдиқлаб ўтди.
18:42 / 10.05.2025
Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия, Франция ва Буюк Британия раҳбарлари Киевга боради

Германия канцлери Фридрих Мерц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Украинага ташриф …
09:51 / 10.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!