$
12829.07 UZS
-15.14
124.91 UZS
-2.44
13344.80 UZS
-163.46
16° Кечаси

Дунёни ўзгартирган инсон. Озодлик ва адолат рамзи Нельсон Мандела

14:56 / 12.03.2022

 

 “Таълим – бу дунёни ўзгартириш учун ишлатишингиз мумкин бўлган энг кучли қуролдир”.

Жанубий Африка Республикаси Президенти Нельсон Мандела

1962 йилнинг ноябрь ойи. Атлантика океанидаги Роббен ороли. Бу оролда маҳбуслар учун махсус қамоқхона қурилган бўлиб, унда асосан сиёсий маҳбуслар сақланар эди. Бир куни оролга 10 нафар умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган маҳбуслар олиб келинди. Маҳбуслар орасида ўрта ёшли, анчагина бақувват, иш ташлаш уюштиргани учун умрбод озодликдан маҳрум этилган Нельсон Мандела ҳам бор эди.

Қамоқхона назоратчиси озодлик неъматидан маҳрум этилган янги маҳбусларга бақириб, уларни қўлидаги таёқ билан калтаклар эди. Лекин у азоб бераётган инсон кун келиб давлат раҳбари бўлиши назоратчининг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак.

Бугунги мақоламизда 27 йиллик ҳаётини қамоқхона камерасида ўтказган, қоронғи ғордан донишманд бўлиб чиққан, дунёни ўзгартирган инсон Нельсон Манделанинг ҳаёт йўлига назар ташлаймиз.

Болалик

Нельсон Мандела 1918 йил 18 июль куни Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)нинг Транскей шаҳридаги Тембу қабиласида дунёга келди. Нельсоннинг отаси Гадла Генри Мандела Тембу қабиласининг сардори эди. Унинг тўртта хотини бўлиб, улардан жами 13 та фарзанди бўлган. Мандела учинчи рафиқа Нонгапи Носекенидан туғилган. Унинг асл исми Холилала бўлган. Мандела мансуб бўлган коса тилида бу исм “безовта қилувчи”, “бузғунчи” деган маъноларни билдиради.

Манделаннинг отаси Гадла Генри Мандела Тембу қабиласининг сардори эди. Вақт ўтиб у мустамлакачи инглиз амалдорлари билан келиша олмай, ер-мулк ва унвонларидан маҳрум этилди. Шундан сўнг оила Цгуну қишлоғига кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Манделанинг ёшлик даври ўша қишлоқда ўтади.

Холилала Мандела оилада биринчи бўлиб мактабга борди. Манделанинг ўқитувчиси унинг исми яхши маъно англатмаслигини айтиб, унга инглизча “Нельсон” исмини берди.

Нельсон Манделанинг ўзи бу воқеани шундай эслайди:

“Мактабнинг биринчи кунида ўқитувчим Мисс Мдингане ўқувчиларнинг ҳар бирига инглизча исм қўйди. Бу одат ўша вақтда африкаликлар орасида анча оммалашган эди. Шубҳасиз, бу бизнинг таълимимизда Британия таъсири туфайли рўй берган эди. Мисс Мдингане ўша куни менга янги исмим Нельсон эканлигини айтди”.

Мандела тўққиз ёшга тўлганида, унинг отаси сил касаллигидан вафот этди. Отасидан эрта ажралган ёш Нельсонни Жонгинтаба исмли бир қабиланинг сардори ўз ҳомийлигига олди. Сабаби Манделанинг отаси бир неча йил олдин Жонгинтаба номзодини ҳукмдорликка илгари сурган эди. Шундай қилиб, ёш Нельсон Жонгинтаба билан Тембуленд шаҳрига кўчиб келди. Жонгинтаба унга ўз саройидан жой берди. Нельсон Жонгинтабанинг меросхўри ҳисобланган Кайзер Матанзима билан тезда дўстлашиб кетди. У қирол саройи яқинида жойлашган мактабида ўқишни давом эттирди. Бу ерда Мандела тарих, география ва инглиз тилини ўрганди. Йигитча спортга ҳам меҳр қўйиб, бокс билан шуғуллана бошлади.

1939 йилда Мандела Форт-Ҳейр университетига ўқишга кирди. Бу университет ўша даврда Жанубий Африкадаги қора танлилар ўқиши мумкин бўлган ягона олий таълим муассасаси эди. Университетда у бутун умрлик дўсти ва ҳамкасби бўлган Оливер Тамбо билан танишди.

Мандела биринчи курс охирида университет талабалар кенгаши вакили этиб сайланди. Бироқ айрим сабабларга кўра, талабалар бу сайловни тан олмади. Шундан сўнг Нельсон кегашни тарк этади. Университет раҳбарияти буни бўйсунмаслик ҳаракати деб билиб, унга тезда кенгашга қайтиши кераклигини, акс ҳолда, олийгоҳдан ҳайдалиши айтишди. Мандела ўз хоҳишига кўра университетни тарк этди.

Жонгинтаба Манделанинг бу қилган ишидан ғазабланди. У Нельсондан кузда университетга қайтишини талаб қилиб, уни уйлантириш тараддудига тушди. Бундан норози бўлган Мандела, амакиваччаси билан бирга Йоханнесбург шаҳрига қочиб кетади. Бу ерда у олтин конига қўриқчи бўлиб ишга кирди. Бироқ Мандела тезда ишдан ҳайдалади. Оғир ҳолатга тушиб қолган Нельсон ўзининг васийси билан боғланиб, қилган ишларидан афсусда эканлигини билдирди. Вақт ўтиши билан Мандела Йоханнесбургдаги Витватерсранд университетнинг ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга кирди. Нельсон 1949 йилгача олийгоҳда таълим олди. Лекин ҳуқуқшунослик дипломини қўлга кирита олмади. Айни шу даврда Манделанинг онгида либерализм ғоялари куртак ёйди. 

Сиёсатга қадам

Нельсон Мандела ўқиш давомида сиёсатга қизиб қолди. Ўшда вақтда ҳукумат томонида “апартеид” (Жанубий Африкани бошқарган Миллий партия томонидан олиб борилган ирқий ажратиш) сиёсати юритилган. Нельсон 1942 йилда апартеид сиёсатига қарши бўлган мухолиф партия Африка Миллий Конгресси (АМК) сафига қўшилди.  

1943 йилда автобус йўлкира нархи кескин кўтарилди. Бунга қарши мамлакатда норозилик намойишлари бошланди. Мандела бу намойишда қатнашди. АМК ўз мақсади йўлида ҳукуматнинг “апартеид” сиёсатига қарши куч ишлатмаслик йўлини танлади. Нельсон бир неча йил партиянинг турли лавозимларида ишлади. У Ёшлар Лигасига бош бўлди. Кейинчалик, Мандела “Озодлик Хартияси”ни тузиб, уни бошқарди.

Қамоқ

1956 йил 5 декабрь куни Нельсон Мандела ва АКМнинг 150 нафар аъзоси давлатга хиёнат қилишда айбланиб ҳибсга олинди. Улар беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қамоқ Мандела ва унинг ғояларини ўзгартирди. 1961 йилда Нельсон озодликка чиқди ва ўз мақсадига эришиш учун “Миллат найзаси” деб номланган қуролли гуруҳга асос солди. Ўша йили Мандела бошчилигида ишчиларнинг уч кунлик иш ташлаши уюштирилди. Шундан сўнг ҳукумат Нельсон Манделани қўлга олишга буруқ берди. У ўн етти ой давомида қочқинликда юрди.

1962 йил 5 август куни Мандела Хаувик шаҳри яқинида қўлга олинди. Уч кундан сўнг суд жараёни бўлиб ўтди. Унда Мандела иш ташлашини уюштирганликда ва давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бироқ ҳукумат Манделадан хавфсираб, уни қайта судга тортди. Навбатдаги судда Нельсон Мандела ва 10 нафар АМК партиясининг етакчилари сиёсий жиноятлари учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Нельсон Мандела ҳаётининг 27 йилини тутқунликда ўтказди. У 18 йил давомида Роббен оролидаги қамоқхонанинг бир кишилик камерасида ўтирди. Бу ерда у сил касаллигини юқтириб олди. Нельсон Мандела қамоқда ўтирар экан, кун сайин унинг шуҳрати ошиб борди. Манделанинг хотираларига кўра, у қамоқхонада “D” гуруҳидаги маҳбус сифатида олти ой давомида бир марта яқин инсонлар билан учрашиш ва бир дона хат олиш ҳуқуқига эга бўлган. Бироқ хатлар цензура туфайли кўпинча кечикиб ёки ўқиб бўлмайдиган ҳолатда келган.

Мандела қамоқда Лондон университетида сиртқи курсида таҳсил олиб, юридик бакалавр дипломини қўлга киритди. 1982 йилда Нельсон Поллсмур қамоқхонасига кўчирилди.

Озодлик

Мандела қамоққа олинганда вақтдан бошлаб маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари “Нельсон Манделага озодлик!” шиори билан Жанубий Африка расмийларига жиддий босим ўтказди. Бунинг натижасида, ҳукумат у билан бир неча бор музокаралар ўтказди, лекин ҳеч қандай келишувга эришилмади. Хусусан, 1985 йилнинг февраль ойида Жанубий Африка Президенти Питер Бота Манделага “жим юриш” шарти билан озод қилишни таклиф қилди. Аммо Нельсон президентнинг таклифини рад этди. Шундан сўнг унинг обрўси мамлакатда кескин ошиб кетди. Аҳоли ҳам Манделани ҳақиқий лидер сифатида кўра бошлади.

1988 йилда Мандела Виктор-Верстер қамоқхонасига кўчирилди ва у озодликка чиққунига қадар шу ерда бўлди. 1989 йилда Президенти Питер Бота юрак хуружидан вафот этди. Унинг ўрнини Фредерик Виллем де Клерк эгаллади. Янги раҳбар “апартеид” сиёсатини бекор қилди. Бир йилдан сўнг Мандела ва бошқа сиёсий маҳбуслар озодликка чиқарилди. Унинг озодликка чиқарилиши бутун дунёга жонли эфир орқали трансляция қилинди.

Президентлик сари қадам

Қамоқдан чиққач ҳам Мандела ўз мақсадини амалга ошириш учун ҳаракат бошлади. У халқаро кучлардан фойдаланган холда, ЖАР ҳукуматидан конституциявий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилди. Шундан сўнг Президент Виллем де Клерк АМКга қўйилган тақиқни бекор қилди, сиёсий партияларга қўйилган чекловларни олиб ташлади ва қатлларни тўхтатди. 1991 йил Мандела АМК президенти этиб сайланди, унинг содиқ дўсти ва ҳамкасби Оливер Тамбо Миллий Конгресс раиси бўлди.

1993 йил Нельсон Мандела ва Президент де Кларк Жанубий Африкада апертеидга чек қўйиш борасидаги ишлари учун тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Қамоқдан чиққач Мандела Президент де Кларк билан сайлов масаласида бир қанча музокаралар олиб борди. Нельсон ва Президент де Кларкнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ўзаро келишувга эришилди. 1994 йил 27 апрель куни Жанубий Африка Республикасида биринчи демократик сайлов ўтказилди. Сайловда 77 ёшли Нельсон Мандела ғалаба қозонди ва мамлакатнинг биринчи қора танли президентига айланди.

Мандела мамлакатдаги оқ танлилар ва қора танлилар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун спортдан фойдаланди. 1995 йилда Жанубий Африкада регби бўйича Жаҳон кубогини ўтказилди. Бу давлатнинг халқаро майдондаги обрўси ўсишига ёрдам берди. Мандела даврида иш ўринларини яратиш, уй-жой қуриш, медицина учун катта маблағ ажратилди. 1996 йилда либерал демократияга асосланган янги конституцияни имзолади.

Нельсон Мандела кундалигидан

“Президент бўлганимдан сўнг, қўриқчилар билан шаҳар бўйлаб сайрга чиқдим. Бироз сайр қилгандан кейин биз ресторанга тушлик қилиш учун кирдик. Ресторан ходимлари келиб ҳар биримиздан буюртма қабул қилиб олишди. Қисқа муддатдан сўнг буюрган таомларимизни олиб келишди. Ўша пайтда сал наридаги столда унга хизмат қилинишини кутаётган ёлғиз бир одам ўтирган эди.

Унга таомини олиб келишганида мен аскарларимдан бирига: бор, бу одамни чақир, бизнинг ёнимизга келсин, дедим. Аскар уни чақирганидан сўнг эркак ўрнидан туриб, ликопчасини олиб ёнимга ўтирди. Овқатланаётганда унинг қўллари қалтирар, овқатдан бошини кўтармасди. Тушлик тугаб, қайтиб кетаётганимизда ҳам у менга қарамай қўлини силкитиб хайрлашди, холос.

Аскар менга:

– Мадиба (Манделани юртида шундай деб аташган), бу одам қаттиқ касал бўлса керак, овқатланаётганда қўллари қалтираб турар экан, – деди.

– Йўқ! Унинг титроғига бошқа сабаб бор, деб жавоб бердим. Улар менга ғалати қарашди ва мен уларга дедим:

– Бу одам мени қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча қамоқхонада берилган азоблардан сўнг сув сўрардим, у менинг устимдан кулар, сув бериш ўрнига бошимга пешобини чиқариб кетарди.

У касал эмас эди, у қўрқиб кетганидан титрар эди. Эҳтимол, мен Жанубий Африка Республикаси президенти бўлганимдан кейин уни қамоққа тиқишимдан, қийноққа солиб, хўрлашимдан қўрққан бўлса керак. Аммо мен ундай қилмайман, бу иш менинг феъл-атворим ёки ахлоқимга тщ-ри келмайди. Қасос олмоқчи бўлган одам бутун-бутун давлатларни йўқ қилади, сулҳ йўлини танлаганлар миллатларни яратади”.

Мандела ҳаётининг сўнги кунлари

 1999 йилдаги президентлик сайловига Мандела ўз номзодини қўймади. 2001 йилда Нельсонга простата саратони ташхиси қўйилди. У 2004 йил 85 ёшида сиёсий фаолиятига расман якун ясаганини билдириб, болалик йиллари ўтган Цгуну қишлоғига қайтди.

2005 йилда Мандела ва унинг оиласи катта жудоликка учради. Нельсоннинг ўғли Макгато касалликдан вафот этди.

2012 йилда Мандела ошқозон касаллигини даволаш учун Йоханнесбург касалхонасига ётқизилди. Операциядан сўнг Нельсоннинг аҳволи оғирлашди. Унинг қизи Зенани Дламини Аргентинадан ЖАРга отаси билан бирга бўлиш учун қайтиб келди.

2013 йил 5 декабрь пайшанба куни Нельсон Мандела ўз уйида 95 ёшида вафот этди. Ўша куни Лондонда унинг ҳаёт йўли тўғрисида суратга олинган “Озодликка томон олис йўл” фильмининг премьераси бўлиб ўтаётган эди. Томошабинлар фильм ниҳоясида Манделанинг ўлими ҳақида хабар топишди. Премьерага келган Нельсоннинг оила аъзолари фильм ярмида намойишни тарк этишган. Манделанинг дафн маросимида 91 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 15 нафар собиқ раҳбарлар қатнашди.

АҚШнинг биринчи қора танли Президенти Барак Обама Манделанинг ҳаёт йўли инсоният ва мамлакатлар яхши томонга ўзгариши мумкинлигини ўзида намоён этгани, халқининг озодлиги учун ўз озодлигини қурбон қилганини урғулаган. Шунингдек, ўзининг шахсий ҳаётини у берган улкан сабоқсиз тасаввур этолмаслигини эътироф этган эди.


Қизиқарли


														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

														
														Қўшни давлатда 85 млн йиллик динозавр қолдиқлари топилди

Қўшни давлатда 85 млн йиллик динозавр қолдиқлари топилди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти Кансай қишлоғида динозаврларнинг бой мажмуаси, теризинозаврлар қолдиқлари топилди.
10:00 / 13.11.2024

														
														Марсда қадимий океан излари топилди

Марсда қадимий океан излари топилди

Хитойлик планетологлар “Чжунжун” марсоходи Марс сайёрасида тахминан 3,5 миллиард йил олдин улкан океан бўлганини тасдиқловчи…
09:54 / 11.11.2024

														
														Амир Темур ҳаёти ҳақида эски қўлёзма топилди

Амир Темур ҳаёти ҳақида эски қўлёзма топилди

Бу ҳақда Тожикистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори Бадриддин Мақсудов маълум қилди. Қўлёзма Тожик…
12:25 / 10.11.2024

														
														132 йил олдин ёзилган мактуб топилди

132 йил олдин ёзилган мактуб топилди

BBC нашрининг хабар беришича, Шотландия жанубидаги Корсволл маёғи деворлари остидан ичида 132 йил аввал ёзилган мактуб мавжу…
12:20 / 10.11.2024

														
														Hyundai янги технологик танкни тақдим этди

Hyundai янги технологик танкни тақдим этди

Hyundai компанияси яқинда водород двигателига эга бўлган, дрон ва автопилот функцияси билан жиҳозланган янги турдаги “Hyunda…
09:29 / 06.11.2024

														
														Велосипед ҳайдаётганда телефондан фойдаланган шахслар энди қамалади

Велосипед ҳайдаётганда телефондан фойдаланган шахслар энди қамалади

ББCнинг маълумотига кўра, энди Японияда велосипед ҳайдаб кетаётиб, мобил телефондан фойдаланган фуқаролар олти ойгача қамоқ …
16:44 / 04.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Бу ҳақда Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
08:29 / 23.11.2024
Ўзбекистонда мисрлик талабалар сони ошмоқда

Ўзбекистонда мисрлик талабалар сони ошмоқда

Ушбу даврда маҳаллий олий ўқув юртларига 50 дан ортиқ мисрлик талабалар қабул қилинган.
19:55 / 24.11.2024
Яшнободдаги ёнғин бартараф этилди

Яшнободдаги ёнғин бартараф этилди

Бугун, 24 ноябрь куни соат 16:03 да Тошкент шаҳар Яшнoбод тумани “Бунёдкор” МФЙ, Фарғона йўли кўчасида жойлашган уйларнинг б…
17:16 / 24.11.2024
Қирғизистондаги 5,3 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистондаги 5,3 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жанубий-шарқда.
13:50 / 23.11.2024
“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди

“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди

“Тошкентда 25 ноябрдан бошлаб “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал компанияси бошланди. Бу ташаббус Халқаро аё…
09:12 / 25.11.2024
Ўзбекистон 10 ой давомида рекорд даражада газ импорт қилди

Ўзбекистон 10 ой давомида рекорд даражада газ импорт қилди

2024 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон рекорд даражадаги 1,36 миллиард долларга газ импорт қилган. Бу ҳақда Президент ҳ…
18:00 / 23.11.2024
Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Кўп қаҳва ичиш стресс учун масъул бўлган кортизол гормони ишлаб чиқаришни оширади. Шу сабаб ҳуснбузар ва доғларни кўпайтириб…
15:57 / 23.11.2024
БААдан чиқишга тақиқ қўйилган ўзбек йигити ватанга қайтарилди

БААдан чиқишга тақиқ қўйилган ўзбек йигити ватанга қайтарилди

Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда
10:43 / 24.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!