Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Сирдарё, Тошкент вилояти, Андижон, Сурхондарё, Жиззах ва Тошкент шаҳрида ўтказилган текширувлар давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қатор ҳолатлар аниқланди.
Қайд этилишича, айрим фермер хўжаликлари, корхоналар ва фуқаролар электр тармоқларига ноқонуний уланиб ёки ҳисоблагичларга ташқи таъсир кўрсатиб, миллиардлаб сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича етказилган зарар миқдори 100 миллион сўмдан 1,7 миллиард сўмгача етади.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!