Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Шароф Рашидов тумани бўлими бошлиғи Д.О. ва бош мутахассиси А.Ш. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Т.га қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи трактор-машинист ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3,8 млн сўмни фуқаро Ф.А. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушландилар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!