Саида Мирзиёева Вена шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессиясида миллий маъруза билан қатнашди. Ўзбекистон жорий йилда илк бор ушбу нуфузли тузилма аъзоси бўлди.
Маърузада мамлакатимизда одил судловни таъминлаш, аёллар, болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонликка қарши халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ташриф доирасида Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери Кристиан Штокер, ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жума ҳамда бошқа расмийлар билан учрашувлар ўтказди.
Шунингдек, у Венада халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ватандошлар билан ҳам мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!