Жаҳон банкининг 2026 йил июнь ойида эълон қилинган “Глобал Economic Prospects” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича кутилмалар ижобий томонга қайта кўриб чиқилди.
Янгиланган прогнозга асосан, мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) жорий йилда 6,4 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу аввалги прогнозга нисбатан юқори кўрсаткич бўлиб, Ўзбекистон минтақадаги энг барқарор ривожланаётган иқтисодиётлардан бири сифатида қайд этилди.
Ҳисоботда иқтисодий ўсишга ички истеъмолнинг ошиши, инвестициялар ҳажмининг кўпайиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг давом этаётгани ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидланган. Мутахассислар ушбу омиллар келгуси йилларда ҳам мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишига хизмат қилишини қайд этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!