Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади.
Табрик мактубида давлат раҳбари Россия халқини миллий байрам билан қутлаб, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, мактубда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, ҳудудлараро ҳамда гуманитар алоқалар изчил ривожланаётгани қайд этилиб, Санкт-Петербургда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар ўзаро ишонч ва анъанавий дўстлик муносабатларини яна бир бор тасдиқлагани таъкидланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!