Расмий маълумотларга кўра, сўнгги уч кун давомида Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани қайд этилди. 11 июнь куни Истанбулдаги Шимолий Мармара автомагистралида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси А.Ҳ., унинг туркиялик турмуш ўртоғи ва 2 ойлик фарзанди ҳалок бўлди.
12 июнь куни эса Тузла туманида юз берган яна бир йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.М. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этди.Шунингдек, узоқ вақт онкологик касаллик билан курашиб келган 58 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳам Истанбулдаги шифохоналардан бирида ҳаётдан кўз юмган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жасадларни Ватанга юбориш ҳамда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!