Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” бозори яқинида тўхтаб турган Lasetti русумли автомобил кўздан кечирилганда, унинг салонидаги елим идиш ичида жами 34 кг 610 грамм оғир турдаги гиёҳвандлик воситалари топилди. Уларнинг 12 кг 960 граммини “опий”, 21 кг 650 граммини эса “гашиш” ташкил этгани маълум қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс бошқарган. Машинада, шунингдек, Денов шаҳрида туғилган ва ҳозирда Тошкентда истиқомат қилувчи яна бир фуқаро бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда уларнинг эҳтимолий жиноий шерикларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!