Руминиянинг Бухарест шаҳрида ўтаётган Super Chess Classic мусобақасининг 2-турида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага мағлуб бўлди.
Оқ доналарда ҳаракат қилган Синдоров баҳсни 42-юришда бой берди. Икки турдан сўнг у 0,5 очко билан 10-ўринда бормоқда.
3-турда Синдоров франциялик Максим Ваше-Лагравга қарши қора доналарда ўйнайди.
Мусобақа 23-майга қадар давом этади ва умумий мукофот жамғармаси 475 минг долларни ташкил қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!