Маҳмуд Аббос эртага, жума куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашади. Бу ҳақда Фаластин фуқаролик ишлари вазири, Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси котиби Ҳусайн ал-Шайх маълум қилди.
Расмий Х ижтимоий тармоғида (собиқ Тwиттер) “Фаластин раҳбариятининг ҳалокатли урушни тугатиш бўйича 24 соатлик саъй-ҳаракатлари доирасида” Фаластин раҳбари пайшанба куни Амманда Иордания қироли Абдулла ИИ билан учрашишини ёзди.
“Президент жума куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан ҳам учрашиши режалаштирилган”, — дея қўшимча қилди ал-Шайх.
Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаментидаги манбанинг маълум қилишича, Блинкен Исроил ва Иорданияга қилган ташрифларидан сўнг Яқин Шарқдаги бир қатор бошқа мамлакатларга ҳам ташриф буюриш ниятида.
Блинкен Исроилга учишдан олдин Вашингтон яқинидаги Мериленд штатидаги Эндрюс армияси базасида журналистлар билан суҳбатда, Қўшма Штатлар кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда Исроилга қарши ҳар қандай тажовузни олдини олишга фаол ҳаракат қилиш ниятида эканини айтган эди. Бундан ташқари, АҚШ Давлат котиби Вашингтон Исроилга фавқулодда ҳарбий ёрдам кўрсатишни аллақачон бошлаганини ва бу билан тўхтаб қолиш ниятида эмаслигини тасдиқлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!