$
11825.40 UZS
-5.47
₽
140.34 UZS
1.07
€
13483.32 UZS
32.8
31° Кечаси 18°

Фанга маълум бўлган энг ғайриоддий синдромлар ҳақида эшитганмисиз?

12:24 / 27.09.2022

Аутизм, тушкунлик ҳамда шизофрениядан ташқари одамларда ёши, миллати ва руҳий ҳолатига боғлиқ равишда турли ҳолат ва синдромлар кузатилиши мумкин. Афсуски, уларнинг барчасини тиббий малакалаб бўлмайди. Бугун биз сизлар билан бу синдромларнинг энг қизиқарлиларини кўриб чиқамиз. Улардан кўпчилиги ҳалигача тўлиқ ўрганилмаган ва тўлиқ даволаш имкони мавжуд эмас.

Диоген синдромига чалинган бемор олами

Бундай ҳолатда одам ўзлигига қамалади: тушкунлик, ижтимоий ёпиқликни маъқул кўради. Шу билан бирга уларда уят ҳисси деярли йўқ. Инсон жамоатчиликдан ўзини олиб қочиб, уйида керак-нокерак буюмларни ғамлайверади. Кундалик гигиена қоидаларига риоя этмагани учун ташқи кўриниши ҳам хунуклашиб боради. Бу одамларнинг ҳаммасини ҳам камбағал деб бўлмайди. Диоген синдромига чалинган беморлар орасида пул сарфлашдан қўрқадиган молиявий тўкин эркак ва аёллар ҳам мавжуд. Улар бирор янги нарса харид қилишни истамай, ҳамма эски нарсаларни уйларида олиб қолишади.

Бу касаллик кўпинча кучли тушкунлик ва ақли заифлик билан бирга кечади. У асосан ёши ўтган кишиларда учраб, дунё аҳолисининг 3 фоизини ташкил қилади. Дори-дармонлар касалликнинг айрим белгиларинигина бартараф этиши мумкин, бутунлай тузалиши учун жамоат ишларида фаол қатнашиши лозим. Қизиқарли маълумот: қадимги юнон файласуфи Диогеннинг ўзи ҳам бу касаллик билан оғримаган. Гарчи, у бочкада яшаган бўлса ҳам юқори ақлий заковат соҳиби бўлган.

Дориан Грей синдроми

Бу ҳолат Оскар Уайлднинг "Дориан Грей портрети" романи қаҳрамони шарафига номланган. Беморларда ҳам худди китоб қаҳрамони каби ҳолат кузатилади – қаришдан қўрқиш. Шунинг учун ҳам бундай кишилар турли хил косметик воситалар сотиб олишади ҳамда турли пластик операцияларни бошдан ўтказишади.

Гоҳида эса ёшига мутлақо ярашмайдиган кийим-кечак сотиб олишади. Дориан Грей синдроми кўпинча ўз-ўзига маҳлиё бўлишдек туюлса ҳам, айрим ҳолларда хавфли бўлиши мумкин. Чунки ташқи кўринишидаги кичкина салбий ўзгариш ҳам одамни қаттиқ тушкунликка туширади ва ҳатто ўз жонига қасд қилишга қадар олиб бориши кузатилган. Бундай ҳолат кўпинча доим омма эътиборида бўладиган одамлар: актёр, мусиқачи, хонанда кабилар билан содир бўлиши эҳтимоли катта.

Стендал синдроми

Санъат билан боғлиқ энг ғайриоддий синдром. Яъни, одам музей ҳамда суратлар галереясида бирор санъат асари билан танишиб, ундан қаттиқ таъсирланади ва галлюцинацияга тушиб қолади. Ёки ўзига хос бирор табиат, ҳайвон ёки чиройли аёл суратини кўриб қолса, ҳушидан кетиб йиқилиши, ҳислари қайнаб, ўзини тутолмай қолиши, замон ва маконни унутиши ҳам мумкин. Шунингдек, бу каби инсонларда юрак қаттиқ уриб, тахикардия пайдо бўлади.

Мазкур синдром Флоренция маданий ёдгорликлари билан танишаётганда ҳушидан кетиб йиқилган ва томир уриши тезлашган француз ёзувчиси Стендал шарафига шундай номланган. Стендал синдроми биринчи марта 1979 йилда Флоренцияга ташриф буюрган сайёҳларда кузатилган. Улардан айримлари музей ва суратлар галереясига кирганда ўзини йўқотиб, картина ва экспонатга зарар етказишга уринган. Бу каби ҳолатлар камдан-кам юз беради, бироқ флоренциялик музей ишчилари айнан шундай инсонлар билан муомала қилиш курсини ҳам ўташган.

Мебиус синдроми

Юқорида келтириб ўтилган ҳолатлардан фарқли равишда бу синдром дарҳол кўзга ташланади, чунки одамнинг юзида ҳеч қандай ҳиссиёт ва мимика бўлмайди. Бу туғма аномалия бош мия нервларининг нотўғри ривожланиши ёки фалажлиги оқибатида келиб чиқади. Шунинг учун ҳам Мебиус синдромига чалинган кишилар доим ниқобда юргандек туюлади. Улар ҳеч қачон жилмая олмайди ва нимадир ёқмаса, норозилик ҳам изҳор қилолмайди. Шунингдек, бундай одамлар ютинишга ҳам қийналади.

Бу синдром немис невропатологи Паул Мебиус томонидан 1892 йилда кашф этилган. Унинг тадқиқотларига кўра, бу синдром миллионтадан 10 та болада учрайди. Бу ҳолат унча кўп тарқалмагани учун шифокорлар уни охиригача ўрганиб, даволаш имкониятини топа олишмаган. Бироқ касалликнинг бошланғич босқичида терапия ҳамда дори препаратлари ёрдамида касаллик белгиларини камайтириш мумкин. Айтганча, Мебиус касаллигига чалинган инсонлар ақли заиф бўлмайдилар. Улар орасида шифокор ва олимлар жуда кўп учраб, соғлом ҳаёт тарзини кечиришади.

Аспергер синдроми

Яна бир жуда кам ўрганилган синдром. Бунда одам ўз қобиғига қамалиб олиб, бошқалар ҳис-туйғуларини англай олмайди. Бошқалар билан мулоқотда қийинчиликларга дуч келади. Аспергер синдромига чалинган одам бирор бир машғулотга боши билан шўнғийди. Тадқиқотчилар уни синдром эмас, шахснинг ўзига хос ҳолати сифатида баҳолашни таклиф қилишади. Ҳозиргача ушбу ҳолат давомида организмда кечадиган биокимёвий, гормонал ёки генетик белгилар топилмади. Аспергер синдроми Никола Тесла ва Исаак Нютон, Стив Жобс, Билль Гейтсларда кузатилган.

Саванта синдроми

Агар сиз "Ёмғир одами" фильмини томоша қилган бўлсангиз, бундай ҳолатдаги одамлар қандай бўлишини яхши биласиз. Улар жуда кучли хотирага эга бўлиб, мусиқа, санъат, архитектура ва аниқ фанларга қобилиятли бўлишади. Масалан, саванта синдромига чалинган одамлар бутун бошли китобларни ёддан айтиб бериши, 2050 йилда 20 майда ҳафтанинг қайси куни бўлишини бир сонияда айтиб беради. Уларни компьютер-одам деб аташади.

Саванта синдромининг яққол намунаси Ким Пик ҳисобланади: у АҚШнинг бутун харитасини ёддан билган ва ўртача китобнинг бир саҳифасини 8 сонияда ўқий олган. Бироқ бу белгиларнинг барчасини қувончли деб бўлмайди. Саванта синдроми ўз-ўзидан намоён бўлмайди: одатда у аутизм ёки бошқа бирор руҳий касаллик оқибатида намоён бўлади. Шу боис бу одамларда бошқа кўникмалар паст ривожланган бўлади ва кўпинча ақли заифлик билан бирга кечади.

Париж синдроми

Париж синдроми 80 йилларда Францияда ишлаган япон психиатри томонидан аниқланган. Япониялик сайёҳлар Парижга келганларида маҳаллий аҳоли вакиллари кутганларини оқламагани туфайли шок ҳолатга тушиб қолишган. Оқибатда японларда галлюцинация, хавотир, кўнгил айниши ва ҳатто тахикардия кузатилган. Нега бундай бўлади? Гап шундаки, кўпчилик японияликлар Париж билан фақат китоб ҳамда романтик фильмлар орқали таниш бўлишган. Улар бу шаҳарга шахсан ташриф буюрганида эса барча французлар ҳам чиройли, нафосатли, зиёли эмаслигига гувоҳ бўлишади. Бу улар учун жиддий руҳий зарба бўлади. Ҳозиргача Япония элчихонасида Париж синдромидан азият чеккан инсонлар учун ишонч телефонлари ишлаб турибди.

Стокгольм синдроми

Инсон ўзини ўғирлаб кетган одамни ёқтириб қолиши мумкинми? Афсуски, бундай ҳолатлар учраб туради. Ўз номини синдром 1976 йилда Стокголмдаги банк ўғирлигидан сўнг олган. Ўшанда жиноятчи Ян Эрик Улссон одамларни олти кун гаровда сақлаб, ҳамтовоғи Кларк Улофссонни қутқаришга муваффақ бўлган. Оқибатда махсус операция чоғида полиция барча асирларни қутқаришга муваффақ бўлди. Бироқ шундан сўнг гаровдагиларнинг кўпчилиги жиноятчилардан эмас, полициядан кўпроқ қўрқишганини тан олишди.

Шу билан барчаси тугаган, деб ўйлайсизми? Ундай эмас. Жиноятчининг ҳамтовоғи Кларк Улофссон гаровдагилар кўрсатмалари асосида дўстига ёрдам бермай, одамларни қутқаришга уринганини исботлади ва озодликка чиқди. Суд асосий айбдорни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бироқ у турмада ҳам гаровга олинганлар билан фаол ёзишмалар олиб борган. Кейинчалик ФҚБ ушбу синдромни ўрганиб чиқиб, 1200 та ҳолатдан 8 фоизида асирлар Стокголм синдромига чалинишларини аниқлашди. Тадқиқотчилар қурбон ва зўравон орасидаги илиқ муносабат гаровдагилар ўлими фоизини камайтириб, уларнинг озод бўлиш эҳтимолини камайтиришини исботладилар.

Котар синдроми

Бу ҳолат энг ғайриоддий руҳий бузилиш ҳисобланади. Котар синдромига чалинган кишилар гўё қон йўқотган ёки ички органлари бўлмагани туфайли ўзларини ўлган, деб ҳисоблайди. Бу синдромнинг иккинчи номи – "сайр қилувчи мурдалар". Дастлаб бу ҳолат 1880 йилда француз неврологи Жюль Котар томонидан аниқланган. У танасида айрим органлар йўқлиги учун овқат ейишим шарт эмас, деб ҳисоблайдиган бир аёлга дуч келганди. Турли муолажалардан кейин ҳам уни овқат ейишга кўндириб бўлмади ва аёл очликдан вафот этди. Бу ҳолат жуда кам кузатилгани боис етарлича ўрганилмаган ва уни даволаш имкони ҳам мавжуд эмас.

 

 


Қизиқарли


														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

														
														АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашувимиз жуда мазмунли бўлди-Саида Мирзиёева

Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашувимиз жуда мазмунли бўлди-Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида ортда қолган йўл ва олдимизда турган якуний вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашд…
10:14 / 25.09.2026
Ўзбекистонда «Демографик дивиденд – 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда «Демографик дивиденд – 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) билан ҳамкорлик…
17:14 / 25.09.2026
Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўқув-жанговар машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизида оқимга тушиб …
16:22 / 24.09.2026
Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026
Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор давлатга 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор давлатга 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Самарқанд шаҳрида якка тартибдаги тадбиркорга қарашли ишлаб чиқариш корхонаси табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб…
15:39 / 25.09.2026
Ғазодаги вайронагарчиликлар Исроилда сув танқислигини келтириб чиқарди

Ғазодаги вайронагарчиликлар Исроилда сув танқислигини келтириб чиқарди

The Guardian нашрининг хабар беришича, Ғазо секторидаги оқова сув инфратузилмасининг вайрон қилиниши оқибатида денгизга тоза…
11:02 / 25.09.2026
Қирғизистон собиқ ички ишлар вазири 2027 йилги президентлик сайловида қатнашишини эълон қилди

Қирғизистон собиқ ички ишлар вазири 2027 йилги президентлик сайловида қатнашишини эълон қилди

Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири, сиёсатчи Омурбек Сувоналиев мамлакатда 2027 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайло…
15:43 / 25.09.2026
Андижонда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Андижонда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва …
12:06 / 24.09.2026
Қибрайда қарийб 95 килограмм «гашиш» савдосига чек қўйилди

Қибрайда қарийб 95 килограмм «гашиш» савдосига чек қўйилди

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган т…
11:12 / 25.09.2026
Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ДХХ собиқ ходимларига суд ҳукми ўқилди

Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ДХХ собиқ ходимларига суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ДХХ зобитларига нисбатан 4,1 йилдан 10,6 йилгача бўлг…
11:14 / 25.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!