“Кеча Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Татаристон ҳудудлари ўртасидаги жадал савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.
Халқларимизнинг тарихий яқинлиги ва маданиятлар муштараклигига асосланган гуманитар алоқаларга алоҳида эътибор қаратдик. Ўзбекистонда энг кўп сонли татар диаспораси истиқомат қилмоқда. Татаристон эса Россияда таълим соҳасидаги асосий ҳамкорларимиздан бири ҳисобланади – бу ерда 3,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда”, – деб ёзади Президент Администрацияси раҳбари ўз Telegram саҳифасида.
Шунингдек, Мирзиёева самимий қабул ва очиқ мулоқот учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон ва Татаристон ҳамкорлиги янада ривожланиши ва мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!