$
12054.03 UZS
18.81
167.05 UZS
-0.9
13932.05 UZS
16.93
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон халқига байрам табриги

11:59 / 09.05.2026

Қадрли ватандошлар!

Сиз, азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни қутлуғ айём – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 81 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу унутилмас кунда, аввало, жанг майдонларида тенгсиз жасорат кўрсатиб, инсониятни фашизм балосидан халос этишга муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон ота-боболаримизнинг сўнмас хотираси олдида бош эгиб, таъзим қиламиз. Бугунги кунда орамизда соғ-омон яшаб келаётган уруш ва меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонларимизга юксак эҳтиромимизни изҳор этамиз.

Мустақиллик йилларида Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини сақлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш йўлида мардларча ҳалок бўлган азм-у шижоатли ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини меҳр ва ҳурмат билан ёдга оламиз.

 

Муҳтарам дўстлар!

 

Эл-юртимиз фашизмга қарши курашда дунёдаги барча тинчликсевар халқлар билан бир сафда туриб, буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Тарихий маълумотларга кўра, фашизмга қарши урушда ўша даврда 6 миллион 800 минг кишидан иборат бўлган республикамиз аҳолисининг 1 миллион 950 минг нафари иштирок этган.

 

Шундан ярим миллиондан зиёд киши жанг майдонларида ҳалок бўлиб, 158 мингдан кўпроғи бедарак йўқолган, 60 минг нафардан ортиқ ватандошимиз эса ногирон бўлиб қайтган. Орадан шунча йил ўтган бўлса-да, бу аянчли рақамлар қалбларимизни ҳали ҳам изтиробга солади.

 

Уруш даврида 214 минг нафар ўзбекистонлик аскар ва офицерлар жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган бўлса, уларнинг 301 нафари энг олий нишон – Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган, 70 нафар юртдошимиз эса учала даражадаги “Слава” ордени билан мукофотланган.

 

Ўша оловли йилларда халқимиз “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун!” деб кеча-ю кундуз буюк сафарбарлик руҳи билан яшади. Ўзбекистон фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланди. Инсонпарварликни буюк қадриятга айлантирган халқимиз уруш ҳудудларидан кўчириб келтирилган 1 миллион 500 мингдан ортиқ инсонга, жумладан, ота-онаси ва оиласидан жудо бўлган 250 минг нафар болага бошпана бериб, уларга меҳр-оқибат кўрсатди.

 

Қадрли юртдошлар!

 

Ғолиб ва музаффар ота-боболаримизнинг Ватанимиз озодлиги ва халқимиз осойишталиги ҳимояси йўлидаги ибратли фаолиятини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бўйича биз кўплаб ишларни амалга оширмоқдамиз. Айниқса, кейинги йилларда Тошкент шаҳрида бунёд этилган Ғалаба боғи ҳамда унинг таркибидаги “Хотира нури” ва “Миллат фидойилари” ёдгорлик комплекслари халқимиз учун табаррук масканларга айланиб бормоқда.

 

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, хусусан, уруш ва меҳнат фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлом ва мазмунли ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган ишларимиз изчил давом эттирилмоқда. Бу ҳақда сўз юритганда, жорий йилда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 30 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари берилганини таъкидлаш лозим. Уруш қатнашчилари ва ногиронлари, меҳнат фахрийларининг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни санаторийлар, дам олиш масканларига бепул ва имтиёзли асосда юбориш бўйича самарали тизим фаолият кўрсатмоқда.

 

Ушбу мунаввар айём кунларида жойлардаги ҳокимликлар, жамоатчилик ва ёшлар вакиллари уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларида бўлиб, оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиб, уларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқда.

 

Мамлакатимиз бўйлаб “Бурч, жасорат, матонат!” шиори остида хотира маросимлари, маданий тадбирлар, уч авлод учрашувлари, оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

 

Қадрли юртдошлар!

 

Бугунги ғоят таҳликали замоннинг ўзи барчамиздан жамиятимиздаги тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги дўстлик ва тотувлик муҳитини янада қадрлаб яшашни талаб этмоқда.

 

Ҳеч қачон унутмайлик, миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик – бизнинг бебаҳо бойлигимиз, барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг мустаҳкам асосидир.

Ҳозирги мураккаб даврда Ватанимиз мустақиллигини, халқимиз осойишталигини асраш, иқтисодий қудратимиз, Қуролли Кучларимиз салоҳиятини ошириш, жаҳон ҳамжамияти, аввало, қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда. Ишончим комил, бу борада 81 йил олдин ғалаба байроғини жаҳон узра баланд кўтаришга муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг, халқимизнинг мардлик ва матонат мактаби бизга мададкор куч бўлиб хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, фашизм балосини бартараф этишда жонбозлик кўрсатган қардош халқларни, барча эзгу ниятли инсонларни бугунги шонли байрам билан самимий табриклаб, уларга барқарор тараққиёт ва фаровонлик тилаймиз.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Сизларни, ҳурматли фахрийларимизни, бутун эл-юртимизни яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик, файз-у барака тилайман

Меҳнаткаш ва донишманд халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

Эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи қўллаб-қувватласин!

Хотира ва қадрлаш айёми барчамизга муборак бўлсин!



														
														3 ёшли бола боғча транспортида унутилиб, вафот этди​

3 ёшли бола боғча транспортида унутилиб, вафот этди​

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида оилавий нодавлат боғча ходимларининг эътиборсизлиги сабабли 3 ёшли тарбияланувчи иссиқ…
12:44 / 11.06.2026

														
														“Францияга бориш шарт эмас” — лаванда боғи энди Ўзбекистонда

“Францияга бориш шарт эмас” — лаванда боғи энди Ўзбекистонда

Франциядаги машҳур Прованс далаларини кўриш учун энди минглаб километр йўл босиш шарт эмас.
12:42 / 11.06.2026

														
														Журналистлар суриштирувлари ортидан 159 миллиард сўмлик қонунбузилишлар фош этилди

Журналистлар суриштирувлари ортидан 159 миллиард сўмлик қонунбузилишлар фош этилди

Ўзбекистонда журналистлар ва блогерлар томонидан эълон қилинган материаллар асосида 2026 йилнинг дастлабки беш ойида қиймати…
12:05 / 11.06.2026

														
														Коррупцияга оид икки ҳолат фош этилди: профилактика инспекторлари ушланди

Коррупцияга оид икки ҳолат фош этилди: профилактика инспекторлари ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқ…
12:00 / 11.06.2026

														
														ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси текширилгани юзасидан АҚШдан расмий изоҳ сўради

ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси текширилгани юзасидан АҚШдан расмий изоҳ сўради

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан ўзбекистонлик футбол…
10:34 / 11.06.2026

														
														Қаршида ҳуқуқ фаоли қийноққа учрагани айтилмоқда

Қаршида ҳуқуқ фаоли қийноққа учрагани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳуқуқ фаоли Жавоҳир Мўминовга нисбатан қийноқ қўллангани ҳақида даъволар янгради. Бу ҳақ…
09:23 / 11.06.2026

														
														АҚШ Эронга янги зарбалар берди

АҚШ Эронга янги зарбалар берди

АҚШ Марказий қўмондонлиги Президент Дональд Трамп топшириғига биноан Эрондаги бир нечта нишонларга қарши «ўзини ҳимоя қилиш …
08:58 / 11.06.2026

														
														Фарғонада гашиш сотган 19 ёшли йигит 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Фарғонада гашиш сотган 19 ёшли йигит 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланган 19 ёшли йигит суд ҳукми билан 8 йил муддатга …
17:45 / 10.06.2026

														
														Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қуришмоқда?

Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қуришмоқда?

Ўзбекистонда 2025 йилда биринчи марта никоҳдан ўтаётган эркакларнинг ўртача ёши 25,6 ёшни, аёлларники эса 21,4 ёшни ташкил э…
17:17 / 10.06.2026

														
														Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф доирасида делегациямиз Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг юқори мартабали вакиллари би

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф доирасида делегациямиз Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг юқори мартабали вакиллари би

Жумладан, Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Президент матбуот котиби ва Администраци…
16:44 / 10.06.2026

Бу ҳам қизиқ

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси…
00:19 / 10.06.2026
ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси текширилгани юзасидан АҚШдан расмий изоҳ сўради

ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси текширилгани юзасидан АҚШдан расмий изоҳ сўради

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан ўзбекистонлик футбол…
10:34 / 11.06.2026
Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмади

Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмади

2026 ўйинларини стадионларда томоша қилишни режалаштирган кўплаб ўзбекистонлик мухлислар АҚШ визасини олишда жиддий қийинчил…
16:32 / 10.06.2026
Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қуришмоқда?

Ўзбекистонликлар неча ёшда оила қуришмоқда?

Ўзбекистонда 2025 йилда биринчи марта никоҳдан ўтаётган эркакларнинг ўртача ёши 25,6 ёшни, аёлларники эса 21,4 ёшни ташкил э…
17:17 / 10.06.2026
11 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
14:52 / 10.06.2026
“Францияга бориш шарт эмас” — лаванда боғи энди Ўзбекистонда

“Францияга бориш шарт эмас” — лаванда боғи энди Ўзбекистонда

Франциядаги машҳур Прованс далаларини кўриш учун энди минглаб километр йўл босиш шарт эмас.
12:42 / 11.06.2026
Сирдарёда чиябўри 4 кишига ҳужум қилди

Сирдарёда чиябўри 4 кишига ҳужум қилди

Воқеа вақтида маҳаллада яшовчи фуқаролардан бири тезкор чоралар кўриб, ёввойи ҳайвонни зарарсизлантирган ва хавфнинг олди ол…
11:08 / 10.06.2026
Тошкентда темирйўлчи каналда оқиб кетаётган қизни қутқариб қолди

Тошкентда темирйўлчи каналда оқиб кетаётган қизни қутқариб қолди

9 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида темирйўл корхонаси ходими канал оқимига тушиб кетган қизнинг ҳаётини сақлаб қ…
14:56 / 10.06.2026
Ўзбекистоннинг “ажралиб қолган бўлаги”: Қирғизистон ичидаги Шоҳимардон аслида қандай жой?

Ўзбекистоннинг “ажралиб қолган бўлаги”: Қирғизистон ичидаги Шоҳимардон аслида қандай жой?

Шоҳимардон Ўзбекистоннинг энг қизиқ географик ҳудудларидан бири ҳисобланади. У Фарғона вилояти таркибига киради, бироқ геогр…
19:00 / 09.06.2026
Журналистлар суриштирувлари ортидан 159 миллиард сўмлик қонунбузилишлар фош этилди

Журналистлар суриштирувлари ортидан 159 миллиард сўмлик қонунбузилишлар фош этилди

Ўзбекистонда журналистлар ва блогерлар томонидан эълон қилинган материаллар асосида 2026 йилнинг дастлабки беш ойида қиймати…
12:05 / 11.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!