$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Фарғонада қорамолда қутуриш касаллиги аниқланди

19:49 / 08.11.2021

Олтиариқ туманида фуқаро хонадонида бўлган 1 бош сигир қутуриш касаллигига чалинган. Натижада ҳудуд туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан алоҳида назоратга олинган, аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонлари клиник кўрикдан ўтказилган. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Олтиариқ тумани «Азимобод» МФЙда яшовчи фуқаро Х. А Азимобод ветеринария участкаси мудири Т.Қирғизбоевга телефон орқали мурожаат қилиб, 13 кун аввал бозордан 1 бош сигир сотиб олинганлигини билдириб, унинг иштаҳаси йўқлиги, нохуш ҳолатдалиги ҳақида хабар берган.

Участка мудири касалланган ҳайвонни ветеринария кўригидан ўтказганда қутуриш касаллигига хос клиник белгилар қайд этилган.

Ушбу қорамолдан олинган намуналар Вилоят ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази вирусология бўлимида текширилганда қутуриш касаллиги тасдиқланиб, якуний текшириш хулосаси олиш учун 1 ой биопробага қўйилган.

Шунингдек, Олтиариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига қутуриш касаллигига қарши комплекс ветеринария-санитария тадбирлари ўтказиш бўйича кўрсатма берилган.

Таъкидланишича, касаллик келиб чиқишига Азимобод МФЙ чўл ҳудудидаги ёввойи фауна мавжудлиги, яъни ёввойи ҳайвонлар ёки кемирувчилар борлиги сабаб бўлган.

Ушбу ҳудуд туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳозирда аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонлари клиник кўрикдан ўтказилиб, профилактик ветеринария-санитария тадбирлари ўтказилмоқда.

Келтирилишича, мазкур ҳудудда қутуриш касаллигига қарши 53 бош ит Биокан-Р вакцинаси билан эмланган, 12 бош дайди қаровсиз итлар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан овланган.

Хонадон эгаси Х. А ва турмуш ўртоғи Х. Н касал ҳайвон билан контактда бўлганлиги учун туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги маркази томонидан медицина муолажаси олиб, уларнинг умумий ҳолати яхшилиги маълум бўлган.


Бу ҳам қизиқ

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026
ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026
Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!