$
11973.48 UZS
38.11
₽
146.59 UZS
1.01
€
13436.64 UZS
4.57
31° Кечаси 18°

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

14:28 / 06.11.2026

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, контракт тўлови ва давлат хизматлари учун чегирмалар тақдим этиш режалаштирилмоқда. Бир йил давомида 208 нафар фуқарога ушбу мақом берилиши кўзда тутилган. Тегишли қарор лойиҳаси 20 ноябргача жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур ташаббус Президентнинг 16 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотлар дастуридаги “Жамиятдаги фаолликни рағбатлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Фуқаролар экологик лойиҳаларда қатнашиш, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам бериш, низоли оилаларни яраштиришда жамоатчи медиатор сифатида иштирок этиш, ҳашарлар ҳамда ёшларни бепул ўқитиш каби мезонлар асосида баҳоланади.

Баҳолаш “бир соат — бир балл” тамойили асосида амалга оширилади. Ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори балл 20 этиб белгиланган. Жамоатчи медиатор сифатида иштирок этишда низоли томонларнинг розилиги ва махфийлик таъминланиши талаб этилади.

Лойиҳага кўра, мақомга эга фуқароларга давлат хизматлари учун белгиланган йиғим ва тўловлардан 10 фоиз чегирма (давлат божи бундан мустасно), давлат олий таълим муассасаларидаги контракт тўловининг 5 фоизини қоплаш ҳамда автокредит бошланғич бадалининг 3 фоизини қоплаб бериш назарда тутилган. Автокредит бўйича компенсация базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмайди.

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақоми бир йил давомида амал қилади. Ушбу мақомга эга бўлганлар “Фаол фуқаро” нишони билан тақдирланади, уларнинг яшаш хонадонига эса махсус белги ўрнатилади.

Мақом олиш учун фуқаролар ҳар ойнинг 15-санасига қадар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши мумкин. Аризага ижтимоий фаолликни тасдиқловчи фото, видео, мақола ва бошқа материаллар илова қилинади. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Ҳозирда мазкур тартибни белгиловчи қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида бўлиб, ундаги имтиёзлар ҳали лойиҳа босқичида.



														
														Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026

														
														“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026

														
														Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026

														
														Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026

														
														Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
12:36 / 06.11.2026

														
														Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026

														
														Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026

														
														Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026

														
														Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. 41 ёшли футболчи …
16:14 / 05.11.2026

														
														Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Бу мамлакат пахтачилиги тарихидаги реко…
15:53 / 05.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда…
11:55 / 04.11.2026
Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метрополитенининг келгусида қуриладиган янги линиялари ва бекатларида поездларнинг келиш ҳамда кетиш вақтини аниқ кў…
09:54 / 04.11.2026
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. 41 ёшли футболчи …
16:14 / 05.11.2026
Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026
Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Хотини ва 2,5 ёшли қизини ўлдирган эркак умрбод қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилган ва унинг ҳам ҳаётига зомин бў…
08:53 / 06.11.2026
ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!