Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси авария ҳолатида экани, мактабда эса синфхоналар совуқ ва парталар эскиргани қайд этилди.
Маълум қилинишича, эски боғча биноси ўрнида 360 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қурилади. Мактаб биноси эса таъмирланиб, замонавий таълим муассасасига айлантирилади.
Шунингдек, мактабда замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ташкил этилади. Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга болалар учун ҳам қулай шароитлар яратилиши режалаштирилган.
Ташриф давомида Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида таҳсил олаётган ёшлар билан ҳам учрашилди. Ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ва келажакка интилиши ижобий баҳоланди.
Таъкидланишича, болаларнинг мактабгача таълимдан бошлаб мустақил ҳаётга қадам қўйгунига қадар муносиб шароитда таълим-тарбия олишини таъминлаш мақсад қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!