Франция полицияси ва жандармлари жорий йилнинг 27 июнидан 28 июнига ўтар кечаси бошланган тартибсизликлар давомида 2,4 мингга яқин одамни ҳибсга олди. Бу ҳақда француз ОАВлари хабар берди.
Бу маълумотларга кўра, Францияда чоршанбага ўтар кечаси 31 киши, пайшанба куни 182 киши, жума куни 875 киши ва шанба куни 1311 киши ҳибсга олинган. Мамлакат бўйлаб жами 2399 киши ҳибсга олинган.
1 июлга ўтар кечаси Франция расмийлари 30 июнга ўтар кечасидагидан кўра кўпроқ куч ишлатган. Хусусан, кўчаларда хавфсизликни таъминлашга 45 минг нафар полициячи жалб қилинган. Бундан ташқари, расмийлар миллий жандармериянинг 18 та бронетранспортёрдан иборат зирҳли гуруҳидан фойдаланишга қарор қилди.
Безорилар билан тўқнашувда 79 нафар полициячи ва жандарм яраланди. Бундан ташқари, кеча тунда 1350 та автомобил ёқиб юборилган, 234 та бино зарар кўрган.
Шанбага ўтар кечаси энг йирик тартибсизликлар Марсел, Лион, Цент-Этен, Тулуза, Бордо, шунингдек, Париж чеккасида, хусусан, Сен-Денида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!